UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0

10 июн 07:47
Янгиликлар

Велоспорт

Тошкентда «Велосипед сайли» ўтказилди

Кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги «Пахтакор» марказий стадионида ҳаваскор велосипедчилар, велосипед ихлосмандлари иштирокида “Велосипедчилар сайли” бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир иштирокчиларига велосипедлардан бепул фойдаланиш имконияти яратиб берилди.

Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан профессионал велосипедлар, спорт анжомлари, спорт формалари, спортчиларни қувватлантирувчи воситалар ва озиқалар кўргазмаси ўтказилди. Мазкур кўргазмада терма жамоа мураббийлари, мутахассислар ва таниқли спортчилар томонидан маҳорат дарсалари ҳам олиб борилди.

Иштирокчилар учун қизиқарли велосипед мусобақалари ва ўйинлари ташкил этилди.

Ушбу тадбир давомида ҳаваскор велосипедчилар сони жуда кўплигига амин бўлдик. Иштирокчиларнинг қизиқишлари ва улар томонидан билдирилган ижобий фикрларни инобатга олиб, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси “Велосипедчилар сайли”ни доимий равишда ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Шунингдек, федерация велосипедлар сонини оширишга ва яна кўплаб хаваскорларни қамраб олишга ваъда беради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг