UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

27 сен 07:19
Янгиликлар

Дзюдо

Туркия терма жамоаси таркиби эълон қилинди

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтадиган 35-Жаҳон чемпионатидаги иштирокини расман тасдиқлаган давлатлар сони 86 тага етди.

Улар орасида номдор дзюдочиларга эга Туркия терма жамоаси ҳам бор. Туркия дзюдо федерацияси 11 нафар (6 эркак, 5 аёл) спортчини IJF расмий сайтида рўйхатдан ўтказди. Ҳамюртимиз Давлат Бобонов Токио Олимпиадасининг бронза медали учун кечган беллашувда Михаэль Зганкни мағлубиятга учратган эди. Бу дзюдочи -90 кг вазнда "Ҳумо Арена" татамиларида жаҳон чемпионати медаллари учун курашади. 

Шунингдек, Туркия терма жамоаси таркибидан Салиҳ Йилдиз, Билал Силоглу, Ведат Албайрак сингари таниқли ва совриндор дзюдочилар бор. Хусусан, Зганк ва Албайрак яқинда айнан Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин медални қўлга киритган эди.   

Туркия терма жамоаси таркиби

Эркаклар: Салиҳ Йилдиз (-60 кг), Муҳаммад Демирел (-66 кг), Билал Силоглу (-73 кг), Ведат Албайрак (-81 кг), Михаэль Зганк (-90 кг), Мерт Сисманлар (-100 кг).

Аёллар: Тугче Бедер, Мерве Азак (иккиси ҳам -48 кг), Озлем Йилдиз (-57 кг), Фидан Огел (-70 кг), Кайра Сайит (+78 кг). 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг