UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

20 окт 14:18
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

У ногирон бўлиб қолиши мумкин эди, энди эса UFC чемпиони. Чарльз Оливейра ҳақида ҳикоя

Чарльз Оливейра - енгил вазн тоифасида UFC'нинг янги чемпиони.

У Хабибнинг муносиб ўринбосарига айланди: бразилиялик спортчи биринчи раундда нокдаун ҳолатига тушиб қолди ва иккинчи раундда Майкл Чендлерни нокаутга учратди.

Ушбу ғалаба Оливейранинг бутун ҳаётининг рамзи ҳисобланади. У тез-тез йиқилиб тушарди, лекин ҳар доим ўрнидан туради. Жангчи Бразилия фавелаларида (Бразилияда қашшоқ аҳоли яшовчи маҳалла, "қаровсиз уй" - маъносини англатади) туғилган ва болалигида деярли ногирон бўлиб қолган. Шифокорлар унинг юролмаслигини айтишди, аммо Чарльз таслим бўлмади ва энди у дунёдаги энг яхшиси.

Оливейра футболни яхши кўрар эди, аммо етти ёшида артрит билан оғриган. У икки йил касалхонада ётди ва ногирон бўлиб қолиши мумкин эди

Чарльз Оливейра Сан-Паулу фавелаларида фаррош аёл ва қассоб ишчиси оиласида туғилган. Болалигида, барча ёш бразилияликлар сингари, футболни яхши кўрарди, аммо етти ёшида у фожиага дуч келди: шифокорлар унга машғулот қилишни тақиқлади. Унда юракнинг ғайритабиий шовқинлари ва тўпиқларга таъсир қилувчи роматоид артрит аниқланди.



Чарльз қаттиқ азоб чекди ва ҳаракатланишга қийналди - футболга берилиб кетган бола учун бу ҳақиқий синов эди. Шифокорлар ота-онасига у спортни унутиши кераклигини ва ногирон бўлиб қолиши мумкинлигини айтди:

"Доктор юрмаслигини, ногиронлар аравачасида қолишини айтди. Аммо биз буни ҳеч қачон қабул қилмаймиз деб жавоб бердик. Худо бунга йўл қўймаслигини билардим", - деб эслайди Чарльзнинг онаси.

Оливейра тўпиғини қимирлата олмади ва икки йил касалхонада ётди. Она палатада - ўғлининг каравоти ёнидаги полда ухларди. Бир марта бир ой давомида уйига қайтмади: касалхонада тунаб қолди ва эрталаб соат бешларда ишига кетди. Кейин Чарльз ёлғиз қолди - у ушбу дақиқаларни даҳшат билан эслайди:

"Мен қимирлай олмаганлигим сабабли касалхонада икки йил ётдим. Ота-онам ишлашлари керак эди, шунинг учун мен кўпинча ёлғиз қолардим ва бунга кўникиш қийин эди"

Даволаш учун пул етарли эмас эди: Чарльзнинг отаси қассобхонада ишлаган ва маҳаллий бозорда тухум сотган, онаси эса оддий мактаб фарроши бўлган. Аммо оилага унинг хўжайини - мактаб директори ёрдам берган, аёл ярим кун ишлаган. Айнан у болани клиникага ўтказишда ёрдам берган, Чарльз у ерда қўшимча текширувдан ўтган.

Чарльз ўн бир ёшида касалхонадан чиқарилди. У тўлиқ даволанмади: ҳар икки ҳафтада бир марта шифокорлар яллиғланишни олдини олиш учун укол қилишарди. Шифокорларнинг тақиқлашига қарамай, икки ойдан кейин Чарльз яна машғулотларга қайтди.


Оливейра футболдан воз кечиб, жиу-житсуга муҳаббат қўйди. Уни спортга дўстининг кейинчалик отиб ташланган отаси олиб келган

Тўпиғи оғриган бола учун футбол жуда зарар етказди ва Чарльз жиу-житсуни танлади. Бунга дўстининг отаси Пауло ёрдам берган, у кўпинча ака-ука Оливейралар билан бирга бўлган. Кейинчалик Оливейра уни жиу-житсу бўлимига олиб келган киши - Пауло унинг учун амакисидек бўлиб қолганини тан олди.

Афсуски, Пауло чемпионнинг муваффақиятини кўрмади. Чарльзнинг биринчи машғулотидан атиги икки йил ўтгач, Пауло отиб ташланди.

"У меҳрибон қалби, ота-онамни ҳурмат қилгани, мени ва акамни яхши кўргани учун оиламизнинг бир қисмига айланди. Ишончим комилки, у менинг ҳаётимда бўлаётган воқеаларни юқоридан кўради. У бу ерда бўлишини истардим, чунки у мени жиу-житсуга олиб келган. Ишонаманки, у мен билан бўлган воқеадан фахрланади, чунки у менинг муваффақиятимдан доимо хурсанд бўлган", - дейди Оливейра.


Чарльзнинг онаси ўғлининг севимли машғулотларига қарши эди - у яна жароҳат олишидан қўрқарди. Аммо отаси ўглини қўллаб-қувватлади ва ютуқлар уни узоқ куттирмади

"У жиу-житсуни касалхонадан чиққанидан икки ой ўтиб бошлади ва икки ойдан сўнг маҳаллий миқёда чемпионликни қўлга киритди. Биз врачлик пунктига қайтганимизда, шифокорлар бу мумкин эмаслигини айтди ва Чарльзда аллақачон иккита олтин медаль бор эди", - деб отаси фахр билан эслади.

Жиу-житсу бўлимида Оливейра яхши эсда қолди: у ҳар доим бошқа болалар устидан ҳукмронлик қилишни хоҳларди. Ҳатто қизлар ҳам бундан мустасно эмасди - бунинг учун мураббий бир вақтлар Чарльзни партердан четлатган. Мураббий уни қайтиб келмайди деб ўйлаган, аммо эртаси куни Оливейра машғулотларга қўшилиш истаги билан кириб келди.


Чарльз муваффақиятга эришар экан, укол олишни ҳам давом эттирди. 18 ёшида у етарли эканлигига қарор қилди:

"Бундай давом этишдан кўра, ўлишни афзал биламан. Мен севган нарсамнинг ортидан боришим керак ва энди буни қилишни хоҳламайман", - деди Чарльз ота-онасига.

"Агар сен Исога, соғайишингга ишонсанг демак соғаясан", - она ўғлини қўллаб-қувватлади.


Оливейра камбағал бола бўлиб қолаверди. У ўтмишини эслайди ва пандемия пайтида у ўзи яшайдиган маҳаллий аҳоли пунктига ёрдам беради

Чарльз ММА'даги карьерасини яхши бошлаган ва 2010 йилда UFC'га келгунича 12-0 кўрсаткичини қайд этган. Аммо ташкилотдаги старт нотекис бўлиб чиқди: иккита ғалаба ва иккита мағлубият. Чарльз узоқ вақт ўрта вазнда қолди ва енгил вазнда белгиланган оғирликка туша олмади.  2017 йилдан бери у 9-1 сериясини қайд этди, кетма-кет саккизта жангда ғалаба қозонди.

Чарльз Dо Bronx тахаллуси билан жанг қилади, бу португалча жаргонда фавелалардан келган одам деган маънони англатади. Бразилиялик болалигини қароргоҳда ўтказди ва Чендлер устидан қозонган ғалабасини она юртига бағишлади.

"Майкл, сен ажойиб чемпионсан. Аммо бугун менинг куним эди. Фавелас, бизнинг камаримиз!" - деди Чарлз жангдан сўнг, кўз ёшларини аранг ушлаб.

Оливейра ўзининг келиб чиқишидан фахрланади - у ҳали ҳам Бразилияда яшайди ва маҳаллий аҳоли билан алоқани йўқотмайди:

"Мен ҳали ҳам Бразилияда яшайман. Зотан бошқа жойда, яхшироқ уйда. Мен ҳар доим оилам учун вазиятни яхшилашга ҳаракат қиламан, аммо барибир жамоада яшайман.

Менимча, биз ўзимизни яхши ҳис қиладиган жойда бўлишимиз керак. Биз кимлигимиздан қатъи назар, қанча пулимиз борлигидан қатъи назар, ўзимизни яхши ҳис қиладиганлар билан бирга бўлишимиз керак. Мен қаердан келганимни эслайман ва қаерга боришни хоҳлаётганимни биламан. Аммо менинг юқори мақсадларим - ўтмишни унутишим керак дегани эмас"


Оливейра ўзини юлдуз деб ҳисобламайди, лекин ўз ҳаётини яхши томонга ўзгартириш учун номидан фойдаланади

"Мен ўзимни таниқли одам сифатида кўрмаяпман, бошқалар менга қандай ёрдам берган бўлса, уларга ёрдам беришни ўйлайдиган оддий одамман. Мен ҳар доим фавелаларга ташқаридан кимдир келиб бизга ёрдам бермаслигини айтаман. Биз ўзимиз бир-биримизга ёрдам беришимиз керак.

Имконим борича ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Менинг дўстларим бор, улар машхур бўлишни хоҳламайдиган, аммо озиқ-овқат сотиб оладиган яхши одамлар ва биз уни фавелаларда тарқатамиз. Мен пулимни сарфлайман, одамлар учун хайр-эҳсон қиламан, улар учун озиқ-овқат сотиб оламан. Афсуски, жамоат муҳтож ва очликдан азият чекмоқда, биз саватларни эшикка қадар этказиб беришимиз керак, чунки битта оила ҳудуддаги барча посилкаларни ўғирлайди. Мен, айниқса, болаларнинг бахтли бўлишларига ёрдам беришга ҳаракат қиламан", - деб таъкидлайди Чарльз.

2020 йил охирида Оливейра одамларга озиқ-овқат тарқатиш учун туғилган шаҳрига кетди. Аҳоли пандемия туфайли катта зарар кўрди ва Чарльз  бразилияликларни муҳтожларга ёрдам беришга чақирди:

“Праинья Гуаружа жуда камбағал жамият. Пандемия пайтида улар учун қийин бўлган, баъзилари пулсиз қолган. Мен шу ерда ўсганман, шунинг учун дўстларим билан мен одамлар учун озиқ-овқат сотиб олишга қарор қилдик. Асосан, бу узоқ муддатли маҳсулотларнинг тўпламлари эди. Агар иложи бўлса, илтимос, муҳтожларга ёрдам беринг. Катта нарсалар кичик ҳаракатлардан чиқади. Келинг, уриниб кўрамиз".

Оливейра UFC'да ўн йилдан кўпроқ вақт давомида кураш олиб борган ва бу камарга бошқалардан кўра кўпроқ меҳнат эвазига эришган. Бироқ ўзи мазкур воқеага тўлиқ ишонмайдиганга ўхшайди:

"Тасаввур қилинг, камбағал қатламдан бўлган болага шифокорлар спорт билан шуғуллана олмаслигини айтишган. Ва қаранг: мен ҳозир қаердаман!".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг