UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

14 окт 11:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайт Стриклендга жавоб қайтарди: "У яқинда янги шартнома имзолади"

UFC раҳбари Дана Уайт ўрта вазн тоифасидаги чемпион Шон Стрикленднинг промоушен манзилига айтган танқидларига изоҳ берди.

Стрикленд лига ҳатто ўз юлдузлари ва чемпионларига ҳам жуда кам пул тўлашини ва улар ўз вақтида кетишга имкон топа олмасликларини даъво қилган эди.

"Йўқ, мен у билан шахсан гаплашдим. Ижтимоий тармоқларда кўрганларим эса... Шон Стрикленд ҳеч қачон бирор нарсадан норози бўлмаган ёки айтишга гапи бўлмаган?", — деди Уайт ўзининг саралаш турниридан кейинги матбуот анжуманида.

"Шон Стрикленд май ойида янги шартнома имзолаган, — дея қўшимча қилди Уайт, шу билан шартлар яхшилангани ва у бунга рози бўлганини назарда тутиб. — Бу тўрт-беш ой олдин бўлган. У айтаётган рақамлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Агар у бир ёки икки йил давомида ўша эски шартлар асосида жанг қилганида эди бу бошқа гап бўларди. Лекин у май ойида шартнома имзолади. Вазият шундай".

Стрикленд, шунингдек, аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича машғулотларни ташлаганини ва бокс бўйича жанг ўтказмоқчи эканлигини маълум қилди. Масалан, у катта пул эвазига "Zuffa Boxing" промоутерлик компаниясида жанг қилмоқчи.

Бироқ, амалдаги шартнома туфайли у буни фақат UFC рухсати билан амалга ошириши мумкин. Уайт эса Стрикленднинг бокс рингидаги имкониятларига нисбатан шубҳа билан муносабат билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг