UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0

31 июл 00:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Футбол, Париж-2024

Уч нафар боксчимизда ғалаба, Пракатен ярим финалда ва бошқа натижалар (4-кун)

Теглар :  Париж-2024
30 июль куни Париж Олимпиадасининг тўртинчи кун баҳслари бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги натижаларни қайд этишди: 


Академик эшкак эшиш. Анна Пракатен чорак финалда стартга чиқди ва маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, ярим финалга йўл олди. 

Дзюдо (-81 кг). Шарофиддин Болтабоев - бронза учун ўтиш жангигача етиб борди ва якунда тожикистонлик рақибга имкониятни бой берди. 

Бокс (-57 кг). Ситора Турдибекова Конго вакиласи Марселат Сакобини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. 

Футбол. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси 1:1

Бокс. (-54 кг). Нигина Ўктамова - Чолми Панг (КХДР) (1/8 финал) - 0:5 ҳисобида ютқазди

Бокс. (-51 кг). Ҳасанбой Дўсматов - Хуанма Лопес де Хесус (Пуэрто-Рико) (1/8 финал) - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Бокс. (-80 кг). Тўрабек Хабибуллаев - Эумир Марсиаль (Филиппин) (1/8 финал) - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



00:22. -80 кг вазнли боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев филиппинлик Эумир Марсьялга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди! Яна бир чорак финал!


23:30. Ҳасанбой Дўсматов Пуэрто-Рико вакили Хуанма Лопес де Хесусни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди!


23:00. Боксда кечки дастур баҳслари бошланди. Бироздан сўнг Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилади. 


20:12. -54 кг вазнли боксчимиз Нигина Ўктамова 1/8 финалда КХДР вакиласи Чолми Пангга қарши жанг қилди ва афсуски 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Нигинанинг бугунги рақибаси Жаҳон чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолибаси ҳисобланарди...


19:23. Футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Алишер Одилов Доминикан Республикаси дарвозасини ишғол қилди - 1:1.


19:16. Шарофиддин Болтабоев сониялар ичида тожикистонлик рақибига имкониятни бой берди. Спортчимиз медалсиз қолди...


19:12. Бу орада футболчиларимиз пенальтидан гол ўтказиб юборишди. 51-дақиқага келиб Доминикан Республикасига 0:1 ҳисобида ютқазяпмиз. 


19:10. Шарофиддин Болтабоевнинг бронза учун ўтиш жанги бошланишига оз қолмоқда.


17:10. Энди Шарофиддин бронза медали учун ўтиш босқичида тожикистонлик Сомон Маҳмадбековга қарши татамига чиқади. Мазкур беллашув 19:00 дан сўнг бошланади. Болтабоев ушбу баҳсда ғалаба қозонса, ярим финалда мағлуб бўлган спортчилардан бирига қарши курашади.  


17:06. Шарофиддин Болтабоев чорак финалда кореялик рақибга ютқазди. Энди у бронза учун ўтиш жангида курашади. 


16:45. Футбол терма жамоамизнинг Доминикан Республикасига қарши таркиби аниқ бўлди.


16:32. -57 кг вазнли боксчи қизимиз Ситора Турдибекова илк жангини Конго вакиласига қарши ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди! Шу тариқа, у 1/8 финал йўлланмасига эга чиқди!


16:18. Шарофиддин Болтабоев франциялик рақибини мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди! Навбатдаги рақиб - Жанубий Корея вакили!


15:07. Шарофиддин Болтабоев чорак финал йўлланмаси учун мезбонлар вакили Жало Алфа Омарга қарши татамига чиқадиган бўлди. 


14:30. Дзюдо баҳслари давом этмоқда. -81 кг вазнли ҳамюртимиз Шарофиддин Болтабоев иштирокини иккинчи босқичдан бошлаши лозим эди. Лекин унинг ироқлик рақиби Сажжад Сеҳиннинг мусобақада иштирок этмаслиги маълум бўлган. Шу сабабли Болтабоев бирйўла учинчи даврадан иштирокини бошлайди. У тахминан 16:00дан сўнг Озарбайжон ёки Франция вакилига қарши баҳс олиб боради.


13:08. Академик эшкак эшувчимиз Анна Пракатен чорак финалда ўз гуруҳида иккинчи натижани (7:35.91) кўрсатди ва ярим финалга йўл олди. Ярим финал 1 август куни ўтказилади. 


12:45. Академик эшкак эшиш баҳслари бошланди. Бироздан сўнг Анна Пракатен ҳам стартга чиқади.  




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг