UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0 07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0

13 июл 11:02
Янгиликлар

Спорт курашлари

Учинчи Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган Рустам Ассакалов 40 ёшда!

Бугун тажрибали юнон-рим курашчимиз, жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби, уч карра Осиё чемпиони, Париж-2024 Олимпиадаси лицензианти Рустам Ассакалов 40 ёшга тўлди.

Рустам Ассакалов 1984 йил 13 июль куни дунёга келган. Халқаро тоифадаги спорт устаси. "Динамо" клуби аъзоси. Мураббийлари - Владимир Холодаев, Камил Фаткуллин, Равшан Рўзиқулов. 

Ассакалов 2015 йил АҚШнинг Лас-Вегас, 2019 йилда Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатларининг мос равишда кумуш ва бронза медаллари соҳиби ҳисобланади. У 2014 йилги Инчеондаги Осиё ўйинларида чемпионлик шохсупасига кўтарилган. 2018 йил Жакартада ўтган Осиё ўйинларида кумуш медаль билан тақдирланган. 

Бугунги кун қаҳрамони 2013 йил Нью-Дели, 2015 йилда Доҳа шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган. У шунингдек, Осиё чемпионатларининг икки карра кумуш ҳамда бронза медалларига ҳам эга чиққан. 2017 йил Бокудаги Ислом Бирдамлик ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлган. Рио ва Токио Олимпия ўйинларида иштирок этган. Париж-2024 Олимпиадасида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Фурсатдан фойдаланиб, Рустам Ассакаловни бугунги таваллуд куни билан муборакбод этамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг