UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Оқ уйдаги UFC турнири учун хавфсизликни баҳолашнинг энг юқори даражаси ўрнатилади 0 16:45Кроуфорд Мадримовнинг Канело билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 16:23Жаҳонгир Зокиров Жаҳон кубогидаги юришини бошлайди 0 16:02МЮ Каземирога "Реал"дан ўринбосар топди 0 15:41ATP рейтинги. Наҳотки!? Фомин 24, Султонов 65 поғонага юқорилади 0 15:20"Менда доғистонликлар билан муаммо йўқ, фақат Нурмагомедов..." - Двалишвили 0 14:59О’Мэлли жанги даъвогарлик мақомида бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 14:38"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда 0 14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0 13:35Царукян: "Агар Стрикленд Россияда бўлганида, бундай гаплар қилмасди" 0 13:14Лука Модрич Хорватияда 14-марта "Йил футболчиси"! 0 12:53Нурсултон Рўзибоев Жон Жонс билан учрашди (ФОТО) 0 12:32Мераб Двалишвили: "Доғистонга бормоқчиман" 0 12:11Богдан Гусков: "Бизнес нуқтаи назаридан у UFC учун қизиқ эмас" 0

21 янв 10:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC чемпиони Кайла Харрисоннинг фалаж бўлиб қолишига бир баҳя қолди

Амалдаги UFC чемпиони Кайла Харрисон шифокорлар тавсияси ва қисман талаби билан шу ҳафтада ўтказиладиган жангидан воз кечган ва зудлик билан жарроҳлик столига ётган эди.

Унга шифокорлар бўйнидаги шошилинч жарроҳлик амалиётидан воз кечишнинг аянчли оқибатларини тасвирлаб берганидан сўнг, Аманда Нуньесга қарши чемпионлик жангидан воз кечганди.

Бу ҳақда Submission радиосига берган интервьюсида америкалик чемпионнинг менежери Али Абдел-Азиз маълум қилди.

"У ҳатто қўлини ҳам кўтара олмади. Унга укол қилишди, яллиғланишга қарши бир дунё дори беришди - ҳеч нарса ёрдам бермади. UFC уни Нью-Йоркка жўнатди ва шифокорлар унга дарҳол операция қилиш кераклиги, акс ҳолда шол бўлиб қолиши мумкинлигини айтишди", - деди Абдел-Азиз.

Шунингдек, Абдел-Азизнинг сўзларига кўра, Харрисонни жарроҳлик столига ётишига мажбур қилган бўйин жароҳати дзюдо бўйича икки карра Олимпия чемпиони кўп йиллардан бери курашаётган сурункали муаммо ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, чемпион Харрисон ва даъвогар Нуньес ўртасидаги чемпионлик жанги 25 январь куни тонг саҳарда Лас-Вегасда ўтадиган UFC 324 турнирининг co-main event тўқнашуви бўлиши керак эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг