UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0

29 мар 16:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 271. Нокаутлар оқшомининг бонус соҳиблари маълум

Бугун Сиэтллда ўтган UFC турнирининг 100 ва 25 минг долларлик мукофот соҳиблари эълон қилинди.

Аёллар ўртасида энг енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Алекс Грассо Мейси Барбер билан тўқнашувда фаолиятидаги энг томошабоп ғалабалардан бирини қўлга киритиб, UFC Fight Night 271 турнирининг бонус соҳиблари сафидан жой олди. 

Биринчи раунднинг ўрталарида мексикалик Грассо америкалик рақибасини чап томондан берилган зарба эвазига мувозанатдан чиқарди ва деярли ҳушини йўқотган Барберни бўғиш усули билан таслим этди. Бунинг эвазига у 100 минг долларлик чекни қўлга киритди.

Тадбирнинг асосий воқеасида собиқ дивизион чемпиони Исраэль Адесаньяни иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратган америкалик ўрта вазн тоифаси вакили Жо Пайфер иккинчи бонусга эга бўлди. 

Енгил вазн тоифаси вакиллари озарбайжонлик Тофик Мусаев ҳамда Игнасио Бахамондес ўртасидаги қонли тўқнашув UFC Fight Night 271 турнирининг энг яхши жанги деб топилди. Прелим кардни ёпиб берган ушбу жангда Мусаев рақибини очколар ҳисобига кўра енгди. Иккинчи раундда у нокдаун ҳолатига тушиб қолганига қарамай, якунда ғалабани илиб кетди. Ҳар икки жангчи 100 000 доллардан мукофот пули олишди. 

Шунингдек, ўз жангларини муддатидан олдин ғалаба билан якунлаган Майкл Кьеса, Леррьян Дуглас, Юсри Белгаруи, Терренс МакКинни, кичик Лэнс Гибсон, Кейси О'Нилл ва Навахо Стирлинг 25 000 долларлик бонусни қўлга киритди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг