UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

10 июн 08:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Парижга қайтиш санаси расман эълон қилинди

Расмийлар Париждаги анъанага айланган йиллик UFC турнирининг санасини расман тасдиқлашди.

Франция пойтахтидаги турнир 5 сентябрь куни бўлиб ўтади. 2022 йилдан бери ташкилот ҳар йили сентябрь ойида Франция пойтахтида мусобақа ташкил этади ва унга 15 мингдан зиёд томошабин келади. Сўнгги тадбир Париждаги барча UFC турнирлари орасида томошабинлар сони бўйича рекорд ўрнатган, ўшанда 16 мингга яқин мухлис Нассурдин Имамов ва Кайо Борральо ўртасидаги оқшомнинг асосий жангини томоша қилиш учун келганди. Ўша жангда Франция шарафини ҳимоя қилаётган доғистонлик аралаш яккакураш устаси ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.

Франциялик жангчилар Парижда ўтган турнирларнинг асосий жангларида уч маротаба зафар қучишган. Фақат битта жангда мағлубият қабул қилиб олинган. Бу 2024 йилда Ренато Мойканога муддатидан олдин мағлуб бўлган Бенуа Сен-Дени эди. Ўтган йили Сен-Дени мағлубиятини ғалаба билан ёпиб кетди. У Маурисио Руффини очколар ҳисобига кўра таслим этди. 

Париждаги тўртта UFC турниридан иккитасининг асосий жанги Сирил Ган иштирокида кечган. Оғир вазн тоифаси вакили бу жангларда Сергей Спивак ва Тай Туивасни нокаут эвазига мағлуб этганди. Сирил шу дам олиш куни Оқ уй яқинидаги турнирда оғир вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони унвони учун Алекс Перейрага қарши октагонга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг