06 июл 13:27
Янгиликлар
Теннис
Уимблдон. Дунёнинг биринчи ракеткаси тўртинчи даврага чиқди
Дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнер Лондонда давом этаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг тўртинчи босқич иштирокчисига айланди.
Италиялик теннисчи учинчи даврада ATP рейтингида 52-поғонада бораётган сербиялик Миомир Кечмановични ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/1, 6/4, 6/2. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида мутлақ устунлик Синер томонида - 4:0.
Тўқсон олти дақиқа давом этган баҳсда Янник 11, Кечманович 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича тўлиқ устунлик Синннер томонида бўлди - 5 га 0! Италиялик теннисчининг тўртинчи босқичдаги рақиби канадалик Денис Шаповалов ҳамда америкалик Бен Шелтон учрашувидан сўнг аниқланади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар