UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Сергей Фомин Кутаисидаги юришини бошлади 0 19:41"Реал" футболчиларига ЕЧЛ 1/2 финали учун ваъда қилинган мукофот пуллари очиқланди 0 19:20Тошкент-2027 Жаҳон чемпионати тақвими эълон қилинди 0 18:52"Унда бу нарса йўқ". Масвидаль Чимаевнинг Хабиб ва Махачевдан фарқини тушунтирди 0 18:26Хамзат Чимаев фақат реваншдан кейингина вазнини кўтариши айтилди 0 18:05Пеп Гвардиола: "ВАРга ҳеч қачон ишонмаганман" 0 17:38Девин Хейни Ломаченконинг рингга қайтиши ҳақидаги миш-мишга муносабат билдирди 0 17:17Сехудо Чимаевнинг кейинги рақиби ким бўлиши кераклигини айтди 0 16:45World Boxing беларуслик боксчиларга қўйилган чекловларни бекор қилди, россияликлар эса... 0 16:16"Ман Сити" "Реал" қизиқаётган футболчи билан шартномани бир йилга узайтиришга яқин 0 15:41Камару Усман: "Чимаев ҳозир Анкалаев ёки Прохазкага қарши жанг қилиши керак эмас" 0 15:17Бокс бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси энг кўп финалчи билан финалга етиб келди 0 14:39Василий Ломаченко фаолиятини қайта тиклайди — The Ring 0 14:12ПСЖ сафида яна битта россиялик пайдо бўлиши мумкин 0 13:47Камару Усман Чимаевни ютқазмаган деб ҳисоблашини айтди 0

11 июл 23:00
Янгиликлар

Теннис

"Уимблдон". Эркаклар ўртасидаги финал баҳси бўлиб ўтди + ФОТО

Теглар :  Новак Жокович
Лондон шаҳрида икки ҳафта давом этган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнири ўз якунига етди

Ҳал қилувчи финал учрашувида сайёрамизнинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жокович ҳамда ATP рейтингининг 9-поғонасидан жой олиб турган италиялик Маттео Берреттини ўзаро тўқнаш келишди. Уч соату 23 дақиқа давом этган баҳсда тажриба ўз сўзини айтди ва Новак 6/7(4), 6/4, 6/4, 6/3 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Новак учрашув давомида 5 та, Маттео эса 16 та эйс зарбасини амалга оширди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Жокович ҳисобни йириклаштирди - 3:0. 

Шу тариқа, Новак Жокович фаолиятидаги йигирманчи "Катта Дубулға" турнири бош совринини қўлга киритди. Ютиб олинган умумий совринлари эса 85 тага етди. Новак "Уимблдон" турниридаги бу йилги иштирокидан 2000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 700 минг фунт стерлинг мукофот пули ишлаб олди. Берреттини эса 1200 очко ва £900,000 фунтга эга бўлди. 

Сербиялик теннисчи турнир якунларига кўра дунёнинг биринчи ракеткаси бўлиб қолади. У иккинчи ўринда бораётган россиялик Даниил Медведевни 1743 очкога ортда қолдиряпти. Берреттини эса Рожер Федерерни ортда қолдириб, 8-ўринга кўтарилиб олади. 

Жоковичнинг фаолиятида ишлаб топган пуллари 152,1 миллион доллардан ошди. Бу теннис тарихидаги рекорд натижадир. Айнан Новак биринчи бўлиб 150 миллионлик довонни забт этганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг