UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0 19:06Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди 0 18:45Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Анвар Азизли билан жанги бўйича берилган апеллация натижаси қандай бўлди? 0 18:23Новак Жокович грунт мавсумга тайёргарликни бошлади 0 18:02Оливейра Царукянга маслаҳат берди 0 17:41Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас 0 17:18Дзюдо. Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди, ҳамюртларимизнинг илк рақиблари билан танишинг 0 16:58Нигина Абдураимова Словенияда чорак финалга чиқди 0 16:37Адесанья UFC 305 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилиши мумкин 0 16:16Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим" 0 15:54Жасур Алижанов МPL 9 нинг санаси ва манзилини очиқлади 0 15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0 14:50Депайнинг агенти: "Бу ёлғон!" 0

22 июл 09:05
Янгиликлар

Дзюдо, Токио-2020

Улар Олимпиадага боришади – сурхон “султони” Абдулла Тангриев!

Рио-2016 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимизни таништиришда давом этамиз. Бу галги қаҳрамонимиз дюздо бўйича терма жамоа етакчиси, Пекин олимпиадасининг кумуш медал совриндори Абдулла Тангриев.

Абдулла Тангриев – 1981 йилнинг 28 март куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида дунёга келган. 10 ёшидан дзюдо билан шуғуллана бошлаган. Ўсмирлар ўртасидаги мамлакат биринчиликларида ғалабаларга эришиб, мутахассислар назарига тушган. Спортдаги ютуқлари, мураббийлари, иштирок этган мусобақалари ҳақида бугунги қаҳрамонимиз шундай дейди.


УСТОЗ КЎРГАН ШОГИРД

- Ютуқларим замирида албатта мураббийларнинг меҳнати бисёр. Инсон бир чўққини забт этишни ўз олдига мақсад қилар экан, албатта, бу йўлда маслакдошлар ҳам бўлиши, табиий. Илк устозим Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Владимир Пятаев бўлади. Унинг қўлига 1991 йил келганман, дзюдо сирларини устозим кўмагида ўрганганман. Унинг айтишича, ёш бўлишимга қарамай жуда уддабурон, техник жиҳатдан кучли бола бўлган эканман. Албатта, курашда техника полвондан талаб қилинадиган муҳим омиллардан бири.

1995 йилдан эътиборан Чирчиқ олимпия ўринбосарлари билим юртида мураббий Сервер Муродасилов қўл остида шуғуллана бошладим. Кўп ўтмай, ёшлар ўртасидаги мамлакат биринчиликлари ва халқаро мусобақаларда вазн тоифам бўйича катта муваффақиятларга эришдим. Қувонарлиси, 19 ёшимда Сидней олимпиадасига бораётган терма жамоа таркибига киритилдим. Буни қарангки, мен учун спортдаги фаолиятимда янги саҳифалар очилди. Олимпия ўйинларида иккита беллашув менинг фойдамга ҳал бўлди. Агар вазн жиҳатидан 100 кгдан юқори полвонлар мусобақасида қатнашганлигимни ҳисобга олсак, бу ғалабалар мен учун спортдаги йўлимнинг истиқболи порлоқлигидан далолат берарди. Албатта, бу мен учун бошланғич ғалаба эмас эди.

ЙИЛЛАР МАҲСУЛИ

- Кўпчилик мухлисларим менга қарата, Абдуллани XXI асрнинг чинакам курашчиси, десак муболаға бўлмайди, дея илиқ фикрларини изҳор этишади. Ўйлайманки, эришган ютуқларим нафақат менинг, балки бутун халқимизнинг ютуғи. Қачонки бир ғалабага эришсам, кўз олдимда ота-онам, яқинларим, Ватаним гавдаланади, гўё менга бўлган ишончларини оқлай олдим, деган ҳиссиёт дилимдан ўтади. Шундай экан, ҳар бир ғалабам нафақат оқланган ишонч, балки келгуси марраларни забт этишимда катта куч эканидан далолат беради.


ҚУВОНЧЛИ ОНЛАР

- Айтишим мумкинки, шу кунга қадар ҳаётимда саноқсиз бахтли онларни бошдан кечирганман. Илк қувонарли ютуқларимдан бири – 100 кг вазнда 2001 йил Ўзбекистон чемпиони дея эътироф этилганим бўлса, 2003 йил Чежудода бўлиб ўтган Осиё чемпионатида спортдаги чинакам орзуим ушалди. Мусобақада вазн тоифам бўйича энг юқори ўринни эгаллаганман.

МУКОФОТЛАР

- Ютуқларим саноқсиз, бу мен учун фахр, албатта. Дзюдо бўйича 2005, 2007, 2008, 2011 йилларда тўрт карра Осиё чемпиони дея эътироф этилдим. 2003 йил Осакада, 2005 йил Рио-де-Жанейрода, 2009 йил Роттердамда ўтган жаҳон чемпионатларида мутлоқ вазнда бронза медалини қўлга киритдим.

Кураш бўйича ҳам кўплаб ёрқин натижаларни қўлга киритганман. Албатта, миллий спорт туримиз бўйича ўтадиган мусобақалар мен учун байрамга айланиб кетади. V жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритдим.

Бу муваффақиятдан кўп ўтмай, Пекин-2008 ХХIХ ёзги олимпия ўйинларида финалгача етиб бордим. У ерда япониялик Сатоши Ишига қарши чиқиб, кумуш медал совриндори бўлдим. Тан олиш керак, япониялик полвон техник жиҳатдан кучли эди. Бу ютуғим мамлакатимиз Президенти томонидан муносиб тақдирланди ва менга “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони топширилди.

Россия Федерациясининг Тюмень шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида фаолиятимдаги энг ёрқин натижалардан бирини қўлга киритдим, яъни жаҳон чемпиони бўлдим. Бу жуда ҳам масъулиятли мусобақа эди. Чунки, Тюменга Олимпиада совриндори сифатида борган эдим. Чемпионатда 27 нафар кучли полвон орасида финалгача етиб бордим. Украиналик Кирилл Белецкий, Франциядан Матье Торел, япониялик Хироки Тачияма, ярим финалда Жанубий кореялик Ким Сунг Минлар билан баҳс олиб бордим. Финалда Европа чемпиони, венгриялик Барна Бор устидан ишончли ғалабага эришдим ва жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳибига айландим.


ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ

- Қитъамиз Олимпидаси ҳам мен учун шарафли мусобақа. 2002 йил Пусанда ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш, Доха-2006 ва Инчеон-2014да бронза медални қўлга киритдим. 2004 йил Алмати ва жорий йил Тошкентда ўтган Осиё чемпионатини ҳисобга олмаганда, барча қитъавий биринчиликларда олтин медални қўлга киритганман.

2003 йил Жанубий Кореянинг Тэгу шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон талабаларининг ёзги универсиадасида +100 ва мутлоқ вазн тоифаларида олтин медалга лойиқ, топилганман.

ЯНА КАТТА СПОРТДАМАН

- 2014 йилдан бошлаб катта спортга қайтдим. Халқаро дзюдо федерацияси рейтинги учун очколар жамғаришни бошлаб юбордим. Албатта, бу мен учун муҳим эди. Чунки, айбимни ювишим, яна Олимпиадада иштирок этиб, ўз маҳоратимни кўрсатишим лозим эди. Натижа ёмон бўлмади. Ўтказилган барча Гран-При ва “Катта дубулға” мусобақаларида керакли очколарни жамғариб бордим. Тўғри, бирданига яна катта спортга мослашиш қийин кечди. Шу сабабдан совринли ўринларни эгаллай олмагандирман. Аммо, мухлисларим кўз ўнгида Абдулла полвон даври ўтмаганини кўрсатиш учун бор ҳаракатимни қилдим.

2014 йил Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XVII Осиё ўйинларида жамоадошларим Мирзоҳид Фармонов ва Рамзиддин Саидов билан бирга бронза медалини қўлга киритдим. 2015 йилнинг май ойида Кувайтда ўтказилган Осиё чемпионатида полвонларимиз битта олтин, иккитадан кумуш ва бронза медални қўлга киритди. Ўттиздан зиёд давлатдан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган чемпионатда 100 килограммдан оғир бўлган дзюдочилар беллашувида ғалаба қозондим.


Шу йилнинг апрелида Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида ўз вазнимда бронза медалини қўлга киритган бўлсам, жамоавий беллашувларда шерикларимиз билан олтин медалга сазовор бўлдик.

Шу йилнинг июн ойи бошида Халқаро дзюдо федерацияси Рио-де-Жанейро Олимпиадасида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида +100 кг вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиганлар сафида бор эканимдан хурсанд бўлдим. Энди мақсадимни қатъий амалга ошириш имконияти мавжуд.

Юртимизда спортни ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Муҳтарам Президентимиз биз спортчиларга ишонади ва бу ишончни оқлаш учун жиддий ҳаракат қилмоғимиз керак. Таркибимиз жуда ҳам ёш. Икки карра олимпиада совриндори, жаҳон чемпиони Ришод Собиров (-66 кг), бундан ташқари, Мирали Шарипов (-73 кг), Шерали Жўраев (-90 кг), Соиб Қурбонов (-100 кг), Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг), Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг), Шаҳзодбек Собиров (-81 кг) ва Гулноза Матниёзова (-70 кг) каби жамоадошларимиз билан бирга Олимпиада сари йўл оламиз.

Ўйлайманки, бу галги мусобақа жамоамизга кутилмаган натижаларни тақдим этади. Улар фақат ғалабалардан иборат бўлишини хоҳлардим!

Манбалар асосидаДилафрўз РАҲМОНОВА тайёрлади

“NewsArena” газетасининг 2016 йил 22-сонидан олинди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг