UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Фабио Каннаваро: "Футболчи 17–19 ёшда тайёр бўлса, МТЖга чақирилиши лозим. Нега уларни U-21, U-23 жамоаларида қолдиришимиз керак?" 0 18:52Флойд Мэйвезерда суд иши: Боксчи ўзини 340 миллион долларга алданган деб ҳисобламоқда 0 18:27Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида қитъа ва жаҳон рекордини янгилашди 0 18:02"Мен Махачев ёки Чимаев билан жангларда ўзимни ғолиб сифатида кўряпман" - Диаз 0 17:39"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиола борасида жиддий хавотирда 0 17:17"Икки маст эркак уришгандек кўринди". Нурмагомедов Пимблетт ва Гэтжи жанги ҳақида гапирди 0 16:52Чендлер Топурия ва Гэтжи ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 16:30Иман Хелиф тан олди 0 16:03Кантедан кейинги шов-шувли қадам: "Фенербахче" юлдуз форвардни нишонга олди 0 15:39Маҳмуд Мурадов Наврўз куни чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 15:18Чарльз Оливейра Макс Холлоуэй билан жангда ғалаба қозонишнинг асосий омилини айтди 0 14:56Милан-Кортина-2026: Бугун 3 та спорт турида саралаш баҳслари ўтказилади 0 14:21"Манчестер Сити"га кутилмаган рақобатчи: январда трансфер учун энг кўп харажат қилган клублар эълон қилинди 0 13:58Шакур Стивенсон Теофимо Лопесга қарши жангдан кейин WBC камаридан айрилди 0 13:24Касаллик Жон Жонснинг UFC`га қайтишига тўсқинлик қиладими? 0

08 июн 13:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 316 турнирининг бонус соҳиблари маълум

Бугун тонгда АҚШнинг Ньюарк шаҳрида рақамланган UFC 216 турнири ўтказилганидан хабарингиз бор.

Дунёнинг энг кучли Лигаси матбуот хизмати томонидан бугунги оқшомнинг бонус соҳиблари эълон қилинди. Кафолатланган гонорардан ташқари 50 000 АҚШ долларидан иборат мукофот пуллари тўрт нафар жангчига тақдим этиладиган бўлди. 

Асосий жангда собиқ чемпион Шон О’Мэллини мағлуб этган грузиялик Мераб Двалишвили бонуслардан биринчи қўлга киритди. Шон реванш жангида чемпионлик камарини қайтариб олиш имкониятидан фойдалана олмади. Мераб учинчи раунднинг охирларида бўғиш усули билан таслим этди.   

Аёллар ўртасида ўта енгил вазн тоифасида янги UFC чемпионига айланган Кайла Харрисоннинг ҳаракати ҳам бонусга лойиқ кўрилди. Дзюдо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони бўлган америкалик аралаш яккакураш устаси ҳамюрти Жулианна Пеньянинг камарини тортиб олди. У иккинчи раунд аввалида кимура усулида рақибасини финиш қилди. 

Шунингдек, ёрқин жанг учун америкалик тажрибали Кевин Холланд ва кореялик Жу Сан Ю ҳам 50 000 долларлик чекка эга чиқди. Кевин иккинчи раундда бразилиялик Висенте Лукени бўғиб қўйган бўлса, Сан Ю UFC`даги дебют жангининг 28-сониясидаёқ индонезиялик Жек Сарагини нокаутга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг