UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Чимаев Макгрегор билан таққослашларига муносабат билдирди 0 11:36Артур Таймазов: "Ўзбек халқи билан учраштиргани учун тақдиримдан миннатдорман" 0 11:15Octagon League Одилхон, Эркебулан ва Камил Каратэнинг кейинги рақиблари ким бўлишини эълон қилди, Камолов укаси учун қасос олмоқчи! 0 10:50Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум 0 10:29Хамзат Чимаев учта вазн тоифасида чемпионлик учун жанг қилмоқчи 0 10:08Қатар 2036 йилги Олимпия ўйинларини ўзида қабул қилиш ниятида 0 09:47Польшалик боксчи Жалоловни оғир вазннинг янги истиқболи сифатида таърифлади 0 09:26Суперлига. Бугун иккита учрашув бор 0 09:05Бугун Осиё чемпионатида U-19 ёш тоифасидаги чорак финал баҳслари ўтказилади, унда 10 нафар ҳамюртимиз рингга чиқади 0 08:44Жаҳон рейтинги янгиланди: пара таэквондочиларимиз етакчилар қаторида 0 08:23Бокс: U-22 терма жамоамиз Осиё чемпионати ярим финал баҳсларини якунлади 0 08:02U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди 0 07:40Қозоғистон ҳақиқатдан ҳам Болтаев - Консбеков жанги юзасидан шикоят қилдими? 0 07:12Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-присидаги кейинги жангини мексикалик боксчига қарши ўтказади + ПОСТЕР 0 19:33Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди, унда россиялик атлетлар ҳам иштирок этяпти 0

21 июн 16:28
Янгиликлар

Енгил атлетика, Шахмат

Улоқ яна амалдаги жаҳон чемпионида кетди

Бельгиянинг Лёвен шаҳрида шахматнинг блиц йўналиши бўйича халқаро турнир якунланди.

Дунёнинг 10 нафар энг кучли гроссмейстерлари Магнус Карлсен (Норвегия), Вишванатан Ананд (Ҳиндистон), Левон Аронян (Арманистон), Фабиано Каруана (АҚШ), Аниш Гири (Голландия), Владимир Крамник (Россия), Хикару Накамура (АҚШ), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Веселин Топалов (Болгария), Уэсли Со (АҚШ) иштирокида ўтган Grand Chess Tour турнирида яна амалдаги жаҳон чемпиони ўзини кўрсатди.

Мусобақанинг биринчи кунида Левон Аронян 5,5 очко билан етакчилик  қилаётганди. Бироқ, бугунги ўйналган 9-партияда 6 очко жамғарган ФИДЕ рейтинги пешкадами Магнус Карлсен якунда 11 очко билан яна бош совринга эга чиқди. Аронян эса 10 очко билан иккинни эгаллади. 3-5-ўринлар 9,5тадан очко  жамғарган Виши Ананд, Накамура ва Сога насиб этди.

Таъкидлаш керак, кеча якунига етган рапид йўналишида ҳам амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен 12 очко билан ғолиб бўлган эди. Шу боис, умумий ҳисобда ҳам Карлсен 23 очко билан етакчилик қилди. Америкалик Уэсли Со 20,5 очко билан иккинчи ўринни банд этди. Аронян 20 очко билан кучли учликка якун ясади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг