UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0

23 янв 12:58
Янгиликлар

Кураш

Универсиада -2021. ЎзДЖТСУ талабалари белбоғли кураш беллашувларида биринчи бўлишди

Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилиб келинаётган Универсиада спорт ўйинлари чин маънода жисмоний тарбия ва спортни ёшлар орасида оммавийлигини таъминлашда, талабаларнинг спорт турларига бўлган қизиқишнинг ортишига, қолаверса, истеъдодли талаба-ёшлар сараланиб, уларнинг катта спорт сари дадил қадам ташлашига муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институти спорт залида Универсиада спорт ўйинлари дастуридан жой олган спортнинг белбоғли кураш тури бўйича республика финал босқич беллашувлари ўтказилди. 

Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 91 нафар спортчи-талаба -55, -60, -66, -73, -81, -90, +90 кг. вазн тоифасида белбоғли курашнинг классик йўналишида ғолиблик учун беллашишди.

Юқори савияда ташкил этилган мусобақанинг биринчи кунида барча вазн тоифалари бўйича ярим финалгача бўлган беллашувлар ўтказилди. Иккинчи кунги баҳсларда эса ҳар бир вазн тоифасида ғолиб ва совриндор спортчилар номи аниқланди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақада Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Яккакураш спорт турлари факультети таркибидаги миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси талабаларидан иборат Тошкент вилояти жамоаси машғулотларга зўр берган шекилли, барча вазн тоифаларида медалларга эга чиқишди.

Демак, белбоғли кураш бўйича “Универсиада – 2021”нинг ғолиб ва совриндорлари билан танишамиз.

55 кг.

  1. Сардор Умаров (Тошкент в.)
  2. Қутбиддин Асқаров (Андижон)
  3.  Рахимжон Абдирахимов (Наманган)

        3.Абдумурод Эшқобилов (Тошкент ш.)

60 кг. 

  1. Диёрхўжа Мўйдинов (Фарғона)
  2. Зохиджон Раимқулов (Тошкент в.)
  3. Ҳусанбой Давронов (Наманган)

        3.Абдулло Мамадаминов (Бухоро)

66 кг. 

  1. Жаҳонгир Ҳайитов (Наманган)
  2. Жавоҳир Абдуллаев (Фарғона)
  3. Шохруҳ Зокиров (Тошкент в.)

       3.Жалолиддин Шоумаров (Тошкент ш.)

73 кг.

  1. Мангуберди Имянов (Тошкент в.)
  2. Санжарбек Расулов (Фарғона)
  3. Ҳусан Абдуҳакимов (Сирдарё)

       3.Орифжон Жўраев (Наманган)

81 кг. 

1.Асадбек Хотамов (Тошкент в.)

2. Достон Қобилов (Наманган)

3. Тўланбой Ҳосилбеков (Андижон)

3. Ойбек Каримов (Фарғона)

90 кг.

  1. Дониёрбек Рўзиев (Тошкент в.)
  2.  Достонбек Усмоналиев (Фарғона)
  3. Есет Садуакасов (Қорақалпоғистон)

3.Муҳаммаджаҳонгир Жўраев (Андижон)

+90 кг.

  1. Акбаршоҳ Рустамов (Тошкент в.)
  2. Хислат Пирматов (Тошкент ш.)
  3. Шохруҳбек Миролимов (Фарғона)

        3.Эъзозбек Равшанов (Самарқанд)

Умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти жамоаси 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза билан биринчи, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан Фарғона иккинчи, 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медаллари билан Наманган вилояти жамоаси учинчи ўринни банд этишди. 

“Универсиада-2021” спорт ўйинлари дастуридан жой олган белбоғли кураш бўйича ушбу финал босқичи якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндор спортчи-талабалар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси, “Адолат” СДПнинг Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Равшан Дастиров, Ўзбекистон талаблар спорти ассоциацияси раиси ўринбосари Эркин Қодиров иштирок этиб, ғолиб спортчиларни табриклаб, танлаган сохалари йўлида ўқиб изланишларини, ҳамиша спортга ошно бўлишларини ва бу йўлда фақат муваффақият қозониб, мамлакатимиз ривожи учун ватанпарвар бўлишни таъкидлаб ўтишди.  

Шавкат МИРЗАҚУЛОВ, доцент,ЎзДЖТСУ миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири: 

- Мутахассис сифатида айтишим мумкин, талабалар ўртасидаги бу йилги мусобақа ҳар қачонгидан-да юқори савияда ўтказилди. Вазн тоифалари бўйича иштирокчиларнинг ҳам профессинал спортчи эмаслиги, терма жамоалар таркибида бўлмаслиги беллашувларнинг муросасиз ва қизиқарли ўтишини таъминлаб берди. Албатта, бунинг натижасида янги-янги иқтидорлар кашф этилди. Мазкур мусобақада терма жамоамиз таркибидаги   спортчиларимиз ўзимизнинг шогирдларимиз саналиб, барчаси ЎзДЖТСУнинг миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедрасида таҳсил олишади. Шукрки, ушбу мусобақада шогирдларимиз муваффақиятли иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Бу Универсиада спорт ўйинлари тарихидаги илк юқори натижа. Бундай юксак натижаларни эгаллашимизга етарлича асослар бор. Боиси, университетимизда спортчи-талаблар учун ректоримиз, иқтисод фанлари доктори, профессор Маҳмуджон Болтабаев бошчилигида етарлича шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Айниқса, талабаларимиз учун янгидан барпо этилган кураш турларига ихтисослашган замонавий спорт залининг бунёд этилгани бизни янаям масъулият ва зўр иштиёқ билан меҳнат қилишга, талабаларимизни бу каби нуфузли мусобақаларда фақат кучлилар қаторида бўлишига ундайди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг