UZ

Сўнгги янгиликлар

09:03Sofascore. Шомуродов кечаги учрашув учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:32Дана Уайт Хоакин Баклининг қўл беришдан бош тортгани ҳақида: "Уни ҳайдашни айтдим" 0 08:01Жаҳон чемпионатида илк йўқотиш. Ҳакамлар мексикаликнинг ғалабасини таъминлашди 0 19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0

03 фев 12:51
Янгиликлар

Тадбирлар

Урганчда “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” чоғида спортчиларга совғалар улашилди

Теглар :  УрганчХоразм
Хоразм вилоятининг Урганч туманида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди.

Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ва аҳамиятли ташаббус доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги Ғайбу саноат касб-ҳунар коллежида вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт, маданият, халқ таълими бошқармалари, хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ёшларни бугунги кундаги мавжуд муаммолари, фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

 

Учрашув чоғида вилоят ҳокими Ф.Эрманов туман ёшларининг маданият, спорт, санъат, ахборот технологиялари ҳамда китоб ўқишга қизиқишини ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, бу борада яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, улар билан суҳбатлашди.  

- Воҳамизнинг шаҳар ва туманларида ўтказилаётган учрашувлар фойдадан ҳоли бўлмаяпти, - дейди Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов. - Бинобарин, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этиш йўлида уюштирилаётган бундай тадбирлар ўғил-қизларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этишлари учун имкониятлар яратиб бериш масалалари ижобий ҳал қилинаётир. Табиийки, бу спортчи ёшларимизни ҳам изланишлар, янги ютуқлар сари талпинтирмоқда. 

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”нинг аҳамиятли жиҳати яна шунда бўлдики, унда Урганч туманида вояга етган спортчиларнинг муваффақиятлари, жумладан, айни пайтда “Токио-2020” Олимпиадаси йўлланмаси учун очколар жамғараётган дзюдочи Алишер Юсупов ва пневматик милтиқдан ўқ отиш устаси Олима Комилованинг фаолияти ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими туман ёшларига бешта йўналиш бўйича совғалар топширди. Улар орасида гимнастика, теннис, шахмат-шашка ва бошқа кўплаб спорт турларининг анжомлари бор эди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг