UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45"Барселона"ни ЕЧЛдан чиқариб юборган "Атлетико" Испания Кубоги финалида "Сосьедад"га ютқазди 0 07:24Хамзат Чимаев Царукяннинг кураш ва грэпплинг турнирларидаги иштирокини изоҳлади 0 07:03Конор Бенн навбатдаги жангини Райан Гарсияга қарши камар учун ўтказмоқчи 0 19:16Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларидаги илк рақиб – Ҳиндистон! 0 18:55ЖЧ-2026`да транспорт шоки: "Метлайф Стэдиум"га бориш 150 долларга тушади! 0 18:34Ҳикару Накамура чемпионлик матчида Гукеш ғалаба қозонадими ёки Жавоҳир деган саволга жавоб берди 0 18:13Авиакомпания Царукянни рейсдан "ечиш" сабабини маълум қилди 0 17:52"Винтаж моделлар" — Шевченко Рози ва Каранони телефонга қиёслади 0 17:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогида ишлайди 0 17:21Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блахович бунга изоҳ берди 0 17:10Карлос Алькарас кетма-кет иккинчи йил ҳам Мадрид "Мастерс"ни ўтказиб юборади 0 17:03Кутилмаган хабар: Богдан Гусков ва Ян Блахович ўртасидаги реванш бекор бўлди 0 16:49Гурлан белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:28Бокудаги UFC турнирининг асосий жанги маълум 0 16:07"Ливерпуль" ёзда катта "тозалаш" қилмоқчи. Жамоани 9 футболчи тарк этиши мумкин 0

23 авг 06:30
Янгиликлар

Теннис

US Open 2023. Нигина Абдураимова саралашдаёқ мағлубиятга учради

Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг саралаш турнири бошланди.

Йилнинг тўртта нуфузли мусобақасидан бирида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз омадини синаб кўрди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси саралашнинг илк даврасида словакиялик Ребекка Шрамковага қарши кортга чиқди ва афсуски, рақибасига 4/6, 4/6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди. Саксон бир дақиқа давом этган баҳсда Ребекка 2, Нигина 5 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар иккала теннисчида ҳам биттадан бўлди.     

Таққослаш учун, айни пайтда 29 ёшли Абдураимова WTA рейтингида 197, 26 яшар Шрамкова эса 153-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашуви эди - 1:1.  Ўтган йилнинг 17 ноябрь куни Братиславадаги турнирнинг 1/8 финали доирасида кечган баҳсда Нигина Шрамковани 6/2, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг