01 сен 08:06
Янгиликлар
US Open 2026. Биринчи ракеткамиз ҳам ғалаба билан бошлади
Ўтган ҳафта якунларига кўра Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланиб олган Мария Тимофеева 1/64 финал учрашувини ўтказади. Вакиламиз биринчи даврада словениялик Тамара Зиданшек билан ҳисоб-китоб қилди. Бир соату 47 дақиқа давом этган баҳсда Мария рақибасини 6/3, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Таққослаш учун, Тимофеева ҳозирда WTA рейтингида 86, саралаш баҳсларидаги учта ғалабаси эвазига асосий тўрга етиб келган Зиданшек эса 146-поғонадан жой олган. Мария 2, Тамара 1 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Зиданшекда кўпроқ бўлди - 3 га 2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди.
Тимофееванинг 1/32 финалдаги рақибаси бугун дунёнинг 20-ракеткаси, бельгиялик Элизе Мертенс ҳамда рейтингнинг 107-поғонасида бораётган испаниялик Кэтлин Куведо ўртасидаги учрашувда аниқланади.

Фикрлар