UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

23 июл 10:05
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Усмонов Универсиададаги иккинчи медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон рекордини янгилади

Ёзги Универсиада ўйинлари доирасида кечаги сузиш беллашувларида навбатдаги медалимизга эга чиқдик.

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Элдорбек Усмонов 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича якуний финал баҳсини 51,84 натижа билан якунлаб, бронза медалини қўлга киритди.

Бу натижа Усмоновнинг ярим финал босқичида қайд этган олдинги ютуғидан бир кун ўтиб, янгиланган (52,30) Ўзбекистон учун янги миллий рекордга айланди. Шу тариқа, сузувчимиз халқаро мусобақалар доирасида ўзбек сузиш тарихидаги рекорд чизиқларни икки марта қайта ёзди.

Мусобақа якуний баённомаси:

1-ўрин — Жанмарко Сансоне (Италия) — 51,40

2-ўрин — Бёрн Камманн (Германия) — 51,70

3-ўрин — Элдорбек Усмонов (Ўзбекистон) — 51,84

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида Элдорбек Усмонов қўлга киритган Ёзги Универсиаданинг иккита медали (битта кумуш ва битта бронза) бор. 

Делегациямизнинг умумий медаллари сони эса 10 тани ташкил этяпти: 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг