UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0

09 окт 13:18
Янгиликлар

Футбол

Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"

Ўзбекистон - Эрон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Владо Радманович иштирок этди.

"Барчага хайрли кун. Эртага Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Эронга қарши ўйнаймиз. Жуда қийин ўйин бўлади, сабаби Эрон кучли терма жамоалардан бири. Бу жамоага қарши уч марта майдонга тушишга улгурдик. Иккала жамоа бир-бирини яхши билади. Бўлажак баҳсда бош мураббий Сречко Катанец қатнаша олмайди. Аммо биз ёрдамчилари унинг йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз", - деди Владо Радманович.

- Эртага ўз уйимизда ўйнаймиз, шундай экан ҳужумкор ўйнаймизми ёки эҳтиёткор ҳаракат қиламизми?

- Тактик тайёргарлигимиз ҳақида гапирсак, бугун бўладиган сўнгги машғулотдан кейин қарор қабул қиламиз. Футболчиларнинг ҳолатини кўрамиз ва ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйнаймизми кўрамиз. Балки эртага биз 3 марказий ҳимоячи билан ўйнармиз, балки 2 марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилармиз. Балки 2 ҳужумчи билан ўйнармиз. 

- Остон Ўруновнинг ҳолати қандай? 

- Менимча, барчаси жойида, у ўйинга тайёр. 

- Ўтган ойдаги Қирғизистонга қарши ўйиндан кейин асосий муаммолардан бири сифатида етакчи футболчиларнинг клубларидаги кам ўйин амалиётга эга бўлишганини айтганди. Бу ой ўзгариш бўлдими?

- Албатта ўзгаришлар бўлди, Отабек Шукуров масалан янги клубга ўтди ва кўпроқ ўйнамоқда. Бошқалар ҳам шундай, умуман олганда таркибдаги барча йигитлар эртанги ўйинга тўлиқ тайёрлар.

- Бугунги кунга келиб терма жамоада ҳар бир позицияда рақобат кучли, нима деб ўйлайсиз энг кучли позициямиз қайси? 

- Бизда ҳар бир чизиқда кучли футболчилар йиғилган. Рақобат ҳам яхши даражада. Шу сабабли биз футболчиларимизга ишонамиз. 

- Сречко Катанецга соғлик тилаймиз. Эртага барчасини бош мураббий ҳал қиладими ёки Сизларми? 

- Раҳмат. Сречко Катанец билан доимий алоқадамиз, асосий таркиб борасида ва тактика борасида у билан маслаҳатлашамиз албатта. У билан видеоалоқани ҳам амалга оширдик, ўйин пайтида ҳам 90 дақиқа давомида гаплашиб турамиз. Агар нимадир ёмон кетса бош мураббий билан дарҳол гаплашамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг