UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

04 июн 08:57
Янгиликлар

Кураш

Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди

Теглар :  Белбоғли кураш
Жорий йилнинг 2 июнь куни Фарғона тумани Водил қишлоғидаги “Чинор таги” истироҳат боғида белбоғли кураш байрами бўлиб ўтди.

Водил қишлоғида туғилиб вояга етган, кураш мухлислари қалбидан жой олган, ўз даврининг машҳур ва номдор полвонлари бўлган - Хамид полвон Тешабоев, Темир полвон Мамажонов ва Турсунали полвон Мамажоновлар хотираси учун ҳамда 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан белбоғли кураш бўйича эркаклар ўртасида анъанавий республика очиқ турнири ўтказилди. Мазкур Республика очиқ турнирида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон давлатларидан 200 нафарга яқин энг номдор полвонлар иштирок этишди.

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона вилояти спорт бошқармаси, Фарғона тумани ҳокимлиги ҳамда вилоят белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилган мазкур турнирда полвонлар 8 та вазн тоифаларида беллашишди. Турнир доирасида шунингдек, тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, элда азиз полвон боболарнинг ёрқин хотираси учун ташкил этилган белбоғли кураш беллашувлари шиддатли ва муросасиз бўлди.
Айниқса, ҳар эшигидан ҳа деса полвонлар бўй кўрсатадиган, асли наслида полвонлик қони уфуриб турадиган водилликликларнинг курашини кўп сонли белбоғли кураш мухлислари шоду хуррамлик билан олқишлаб туришди.

Очиғи, биз ҳам беллашувларни кураш майдонида туриб томоша қилдик ва шу ерлик аҳолининг миллий спорт туримиз белбоғли курашни ашаддий шайдоси эканлигига, полвонларидан ғурурланишига ҳавас қилдик. Янаям эътиборлиси, боғча болаларининг ҳам белбоғли кураш баҳсларини қувонч билан кузатиши бўлди.
Сайил кураши тарзида ўтган ушбу турнирда Нажмиддин Умаров, Ҳаётбек Камолиддинов, Нодирбек Ҳайдаралиев, Диёрбек Полвонбоев, Фаёзбек Абдуғаффаров, Паҳлавон Умаралиев, Ойбек Муҳаммадов, Бобиржон Тўхтасинов сингари полвонлар ўз вазн тоифаларида рақибларини енгиб, ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совринларга эга бўлишди.

Илҳом РАҲМОНОВ Водил қишлоғидан тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг