UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

08 ноя 09:49
Янгиликлар

Теннис

WTA Finals. Бош соврин дунёнинг олтинчи ракеткасида!

АҚШнинг Техас штати Форт-Уэрт шаҳрида теннис бўйича йилнинг Якуний WTA турнири ўз ниҳоясига етди.

Жаҳон рейтингида дастлабки саккиз ўринни эгаллаб турган теннис маликалари ўртасида ўтказилган мусобақада Каролин Гарсия бош совринни қўлга киритди. 

Дунёнинг олтинчи ракеткаси бўлиб турган франциялик теннисчи ҳал қилувчи финал учрашувида рейтингда ўзидан бир поғона юқорида жойлашган беларуслик Арина Соболенкони 7/6(4), 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Теннисчилар кортда 101 дақиқа ҳаракат қилишган. Бу уларнинг ўзаро ўтказган бешинчи учрашуви бўлиб, Каролин ҳисобда олдинга чиқиб олди - 3:2. Гарсия 11, Соболенко эса 4 та эйс зарбасини амалга оширган. 

Каролин Гарсия фаолиятидаги 11-совринни қўлга киритди. WTA Finals турниридаги муваффақиятли иштирок унга 1375 рейтинг очкоси ҳамда 1,570,000 доллар мукофот пули келтирди. Жаҳон рейтингида у 4-ўринга кўтарилиб олади. Соболенко эса бешинчи ракеткага айланади ҳамда 955 рейтинг очкоси билан бирга ўз ҳамёнини 750,000 долларга бойитади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг