UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

05 ноя 12:16
Янгиликлар

Теннис

WTA Finals. Чжэн Циньвэнь Рибакинанинг орзусини саробга айлантирди

Дунёнинг еттинчи ракеткаси Чжэн Циньвэнь Ар-Риёдда давом этаётган йилнинг Якуний WTA турниридаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Хитойлик теннисчи гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида рейтингда ўзидан икки поғона юқорида бораётган қозоғистонлик Елена Рибакинани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 7/6(4), 3/6, 6/1. Чин юрти вакиласи теннисчиларнинг ўзаро учинчи учрашувига келиб, илк ғалабасини қўлга киритди - 1:2. 

Икки соату 27 дақиқа давом этган баҳсда Чжэн 6, Рибакина 8 та эйс зарбасини амалга оширди. Қозоғистонлик теннисчи икки мағлубиятдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Чжэн эса гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқиш учун сўнгги турда италиялик Жасмине Паолинини мағлуб этиши керак бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг