UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

27 окт 17:10
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Биринчи ракеткамиз кўтарилди, Влада ҳам 30 поғона юқорилади

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) ҳам профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингдаги теннис маликаларимиз сони 7 нафарга етди. Уларнинг 2 нафари жадвалда кўтарилишга муваффақ бўлди. Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган Мария Тимофеева икки поғона юқорилаб, 144-ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 519 WTA рейтинг очкоси бор. Қолган барча теннисчиларимизнинг умумий очкоси 53 ни ташкил қилмоқда. Иккинчи ракеткамиз бўлиб қолган Влада Якшибарова ҳам бугун эълон қилинган рейтингда 30 ўринга кўтарилиб олди. Милана Масленкова 5, Дарья Шубина 6, Диана Яковлева ва Сабрина Олимжонова 7 поғонага пастлаган. Анчадан бери мусобақаларда қатнашмаётган Нигина Абдураимова ўз ўрнида қолган.

Дунё теннисчилар рейтингида эса ҳамон беларуслик Арина Соболенко пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги польшалик Ига Свёнтек карвонбошига яқинлашиб бормоқда. Кучли учликка америкалик Коко Гофф якун ясаган. Қозоғистонлик Елена Рибакина 7-поғонадан 6-ўринга кўтарилди. Италиялик Жасмин Паолини аксинча, икки поғонага пастлади.   


WTA рейтинги. 27 октябрь кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) – 9870

2. (2) Ига Свёнтек (Польша) – 8195

3. (3) Коко Гофф (АҚШ) – 6563

4. (4) Аманда Анисимова (АҚШ) – 5887

5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) – 5183

6. (7) Елена Рибакина (Қозоғистон) – 4350

7. (8) Мэдисон Киз (АҚШ) – 4335

8. (6) Жасмин Паолини (Италия) – 4325

9. (9) Мирра Андреева (Россия) – 4319

10. (10) Екатерина Александрова (Россия) – 3375


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

144 (146). Мария Тимофеева – 519

982 (1012). Влада Якшибарова – 21  

1183 (1178). Милана Масленкова – 11 

1269 (1263). Дарья Шубина – 8

1309 (1309). Нигина Абдураимова – 7  

1469 (1462). Диана Яковлева – 3

1469 (1462). Сабрина Олимжонова – 3 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг