16 янв 15:55
Янгиликлар
WTA рейтинги. Остапенко Топ-10`да, Нигина ва Милана кўтарилди
Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида битта ўзгариш кузатилди. Латвиялик Елена Остапенко икки поғонага юқорилаб, 10-ўринга кўтарилиб олди. Қолган теннисчлар ўтган ҳафтадаги ўринларини сақлаб қолишди. Дунё теннис маликалари рейтингини ҳамон Ига Свёнтек бошқармоқда. Беларуслик Арина Собленко иккинчи ўринни банд этган. Кучли учликка қозоғистонлик Елена Рибакина якун ясаган.
Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчи қизларимизнинг иккиси юқорилашга эришди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова ҳамда учинчи ракеткамиз Милана Масленкова 2 поғонага кўтарилган бўлса, Севиль Юлдашева ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди.
WTA рейтинги. 2024 йил 15 январь кунги ҳолат:
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 9880 очко
2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 8905
3. (3) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 6918
4. (4) Кори Гофф (АҚШ) - 6660
5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 6065
6. (6) Онс Жабер (Тунис) - 4076
7. (7) Маркета Вондроушова (Чехия) - 3966
8. (8) Мария Саккари (Греция) - 3770
9. (9) Каролина Мухова (Чехия) - 3590
10. (12) Елена Остапенко (Латвия) - 3328
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
210 (212). Нигина Абдураимова – 364
1082 (1082). Севил Йўлдошева – 14
1365 (1367). Милана Масленкова – 3
Фикрлар