UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0

30 сен 21:00
Янгиликлар

Дзюдо

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Дзюдо федерациясининг тақдимоти ўтказилди

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси учун намойиш қилаётган тақдимот режалари давом этади.

Бугун куннинг иккинчи ярмида ZOOM платформасида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ушбу икки нуфузли мусобақага бағишланган тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари кузатиб боришди.

Тақдимотни Ўзбекистон дзюдо федерацияси раис ўринбосари Шоатхам Исроилов намойиш қилди. Мутахассис яқин 4 йил ичида дзюдо оламида рўй берадиган воқеликлар, жумладан, пойтахтимиз мезбонлик қиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик, вазн тоифаларидаги ротациялар, селекция ишлари, Токио Олимпиадасига 10 та шахсий вазн тоифалари ва жамоавий йўналишда лицензия қўлга киритиш режалари ҳақида батафсил гапириб берди.

Шунингдек, тақдимот давомида МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Тақдимот билан яқиндан танишдик. Айтиш мумкинки, барчаси аниқ ва равшан кўрсатиб ўтилган. Шу ўринда селекция ишларини янада чуқурроқ ва кенг кўламда олиб бориш муҳим. Зеро, дзюдо доимо юртимиз номини дунёга танитган спорт турларидан ҳисобланади. Бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси ўз ёрдамини беришга тайёр”, – деди Н.Худойқулов.

Тадбир давомида Равшан Аҳмаджонов терма жамоамизнинг ўз олдига қўйган улкан мақсадлари ҳамда мазкур тақдимот бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг