UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

18 фев 17:11
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ХОҚ президенти Томас Бах Камила Валиеванинг чиқиши ҳақида гапирди

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Пекин Олимпиадасида допинг можароси марказида бўлган ва индивидуал баҳсларда тўртинчи ўринни эгаллаган россиялик фигурали учувчи Камила Валиеванинг чиқиши ҳақида гапирди.

“Бир қайғули воқеа бор - Камила. CАS'нинг қарорини муҳокама қилишим шарт эмас, бу аллақачон муҳокама қилинган. Кеча телевизорда унинг чиқишини кўриб хафа бўлдим. Босим сезилди. Мен жуда катта босим остида чиқиш нима эканлигини яхши биламан. Лекин мен бундай босимни, айниқса, 15 ёшли қиз учун тасаввур ҳам қила олмайман. У муз устида қандай курашаётганини, ўзига келишга ҳаракат қилаётганини, унга қанчалик қийинлигини кўриш қийин эмас эди. Қандай қилиб у дастурни охиригача етказишни хоҳлади?

Ҳар бир ҳаракатда сиз унинг учун бу қанчалик оғир эканлигини кўришингиз мумкин эди. Бу психологик босимни тасаввур қилиш қийин. Эҳтимол, у шунчаки кетишни ва бу воқеани унутишни хоҳлади, лекин у охиригача ҳаракат қилди ", - дея Бахнинг сўзларини келтиради Championat.com мухбири Елена Кузнецова.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг