UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

22 июн 14:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хуршид Тожибоев янги промоушен билан шартнома имзолади

Чарм қўлқоп устамиз Хуршид Тожибоев Испаниянинг ADAMAS Sport бокс промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади.

Ҳаваскор боксда Осиё чемпиони, Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлган Тожибоев проф рингда 6 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Учта жангини муддатидан аввал якунлаган. 

Сўнгги жангини Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида россиялик Павел Маликовга қарши жанг ўтказганди. Ўшанда 10 раундга мўлжалланган жангнинг тўртинчи раундида баҳс тўхтатилганди. Ўтказиб юборилган зарбалар натижасида кўзидан жароҳат олган Павел Маликов мағлубиятини тан олган эди. 

Ҳозирча Хуршид Тожибоевнинг янги промоутерлик компаниясидаги илк жанги қачон ва қаерда бўлиши номаълум. 

"Ин Ша Аллоҳ, тез орада мухлисларимиз учун яхши янгилик бўлиши керак", - дейди Тожибоев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг