29 июн 09:41
Янгиликлар
Янгиланган WТА рейтингида Петра Квитова ТОП-10'га қайтди
Ўтган ҳафта билан таққослаганда рейтингнинг ТОП-10 лигида кичик ўзгариш юз берди. Чехиялик теннисчи Петра Квитова кучли ўнликка қайтди. Ҳамюрти Каролина Плишкова эса ТОП-10 дан чиқиб кетди ва 13-ўринга жойлашди. Австралиялик Эшли Барти ҳамон жаҳоннинг биринчи ракеткаси бўлиб турибди. Япониялик Наоми Осака иккинчи, руминиялик Симона Халеп учинчи поғонани эгаллаб турибди.
Янгиланган ҳафталик рейтингда теннисчи қизларимиз яна пастлади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова ва Акгуль Аманмуродова 5, Нигина Абдураимова эса 1 ўрин пастлади.
WТА рейтинги 28 июнь кунги ҳолати:
1. (1) Эшли Барти (Австралия)-7875 очко
2. (2) Наоми Осака (Япония)-7346
3. (3) Симона Халеп (Руминия)-6330
4. (4) Арина Собаленко (Белорус)-6195
5. (6) Елина Свитолина (Украина)-5835
6. (5) София Кенин (АҚШ)-5640
7. (7) Бянка Андреэску (Канада)-5321
8. (8) Серена Уильямс (АҚШ)-4931
9. (9) Ига Свёнтек (Польша)-4465
10. (13) Петра Квитова (Чехия)-4215.
Ўзбекистон теннисчиларининг жаҳон рейтингидаги ўрни:
410. (405) Сабина Шарипова-117
441. (436) Акгуль Амонмуродова-108
645. (644) Нигина Абдураимова-52
1313. (1312) Милана Масленкова-5
1378. (1372) Лариса Бекматова-4
1408. (1401) Севил Юлдашева-3.
Фикрлар