UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0

27 апр 15:52
Янгиликлар

Велоспорт

Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади!

Ўзбекистон велоспортида яна бир тарихий воқелик содир бўлди.

Илк бор мамлакатимиз жамоаси - "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" аёллар клуби нуфузли "Tour de France Femmes-2024" кўп кунлик пойгасида иштирок этади. Жамоа 2023 йилда энг кўп рейтинг очколари жамғарган клуб сифатида мусобақага расман йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақа 12-18 август кунлари ташкил этилади. Унда дунёнинг энг кучли 22 та аёллар жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб боради. 

Умумий 946,3 км масофага кечувчи, 8 та босқичдан иборат "Tour de France Femmes" мусобақасида Осиё қитъасидан фақатгина иккита - Ўзбекистоннинг "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси ҳамда БААнинг "UAE Team ADQ" клуби иштирок этади. 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон велоспорти тарихида ҳозиргача ҳеч бир клуб Тур де Франс мусобақасида иштирок этмаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг