UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

29 дек 14:36
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Гимнастика, Теннис, Қиличбозлик, Велоспорт, Шахмат

Йил сарҳисоби. Ўзбекистонлик спортчилар 2019 йилда халқаро мусобақаларда нечта медаль қўлга киритди?

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилган 2018 йилдан буён мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янги босқичга олиб чиқиш йўлида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу давр мобайнида жисмоний тарбия ва спортга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 та фармон ва қарорлари,Вазирлар Маҳкамасининг 29 та қарори қабул қилинди. Улар орасида эътиборга моликларидан бири сифатида тренерларнинг маоши 1,35 бараварга оширилганлигини айтиш мумкин. Шу билан бирга тизимда мажбурий меҳнатга тўла барҳам берилди.

Ҳар томонлама баркамол спортчиларни тарбиялашда тренерларнинг ўрни беқиёс. Вазирлик ташкил этилгандан буён тизимда ўрта махсус маълумотли тренерлар улуши 54 фоиздан 47,4 фоизга камайди, олий маълумотли тренерлар билан таъминлаш даражаси 55,8 фоизга етказилди.

Спортчиларга машғулотлар ўтказиши учун барча қулайликларни яратиш мақсадида республикамиз бўйлаб 68 та (янги қурилиш, реконструкция, мукаммал таъмирлаш) спорт иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сони 1 624 143 нафарга ортиб, шуғулланувчилар сони 2,7 млн. нафаргача ошди. Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича олий таълим муассасалари сони 3 тага, соҳа кадрларини малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари сони 4 тага етказилди. Хусусан, Самарқанд шаҳрида “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилиб, унда футбол, баскетбол, теннис, волейбол, эшкак эшиш, енгил атлетика, сузиш турлари бўйича 86 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 2020 йилда Токиода ўтказиладиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан спортнинг 25 та тури бўйича йўлланмаларни қўлга киритиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоларидан 420 нафар номзод спортчилар танлаб олиниб, спортчиларни муносиб тайёрлаш учун 13 нафар хорижий мутахассислар ва тренерлар жалб этилди.

Режалаштирилган ҳар бир спорт тури бўйича лицензияларнинг қўлга киритиш жараёнини ҳар 15 кунда муҳокама қилиб бориш тизими яратилиб, спортчилар тегишли 15 та вазирлик, 13 та идора ва 11 та ташкилотларга бириктирилди.

Ҳозирги пайтга келиб, 32 нафар спортчи Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритишди. 2019 йилда қўлга киритилган йўлланмалар ичида аввалги Олимпиада ўйинларидан фарқли равишда, Ўзбекистон спорти тарихида илк маротаба велосипед спорти (шоссе) бўйича Ольга Забелинская, замонавий бешкураш бўйича Алисэ Фахрутдинова ва Александр Савкинлар Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлишди. Шунингдек, ўзбек ва жаҳон спорти тарихида улкан муваффақиятларга эришган гимнастикачимиз Оксана Чусовитина фаолиятида саккизинчи бор, енгил атлетикачимиз Светлана Радзивил эса тўртинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 2019 йил давомида Ўзбекистонда 20 га яқин халқаро мусобақалар ташкил этилди. Ушбу мусобақаларни ўтказиш, ғолиб спортчиларни тақдирлаш, шунингдек ташкилотчиларни рағбатлантириш мақсадида вазирлик томонидан умумий ҳисобда 38 млрд. 680 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Мамлакатимизда ўтказилган халқаро спорт мусобақаларида 4 минг 100 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. Ушбу нуфузли мусобақаларнинг 5 таси жаҳон чемпионати ва жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб, улар катта тайёргарлик ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Жаҳон кубоги ва жаҳон чемпионатларини ўтказиш учун 2 млрдан зиёд маблағлар сарфланиб, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

Дастлаб, 2019 йил аввалида, яъни 28 январь - 2 февраль кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича “Нappy caravan” халқаро турнири ва жаҳон кубоги босқичи ўтказилди. Дунёнинг энг кучли гимнастикачилари йиғилган ушбу мусобақага 331 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди ва мусобанинг ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.

Шунингдек, белбоғли кураш, мастреслинг, қиличбозлик, самбо спорт турларидан жаҳон чемпионати ва жаҳон кубоги мусобақаларига юртимиз муносиб равишда мезбонлик қила олганлиги хорижлик кузатувчилар томонидан эътироф этилди.

Шу ўринда 2019 йилда эришилган ютуқларга тўхталадиган бўлсак, жорий йилнинг январь – ноябрь ойлари ҳолатига кўра мамлакатимиз спортчилари 175 та халқаро спорт мусобақаларида 943 нафар атлет билан иштирок этиб, 514 та (шундан 175 та олтин, 156 та кумуш, 183 та бронза) медалларни қўлга киритишди. Таққослаш учун, 2018 йил давомида турли спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари 143 та халқаро мусобақаларда 572 нафар спортчи билан қатнашиб, 416 та (160 та олтин, 142 та кумуш, 114 та бронза) медалга эга чиқишган.

Бир сўз билан айтганда, ортда қолаётган йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар спортчиларимиз томонидан келажакда қўлга киритилажак катта ғалабаларга муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг