UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

18 ноя 10:49
Янгиликлар

Теннис

Йилнинг Якуний ATP турнирида чемпион аниқланди (барча маълумотлар)

Италиянинг Турин шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича йилнинг Якуний ATP турнири ўз якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси италиялик Янник Синнер ATP рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Тэйлор Фритцга қарши кортга чиқди. Бу икки теннисчи мусобақанинг гуруҳ босқичида ҳам ўзаро тўқнаш келишган ва унда Синнер ғалаба қозонганди. 

Финалда ҳам сценарий ўзгармади. Янник рақибини худди биринчи учрашувда бўлгани сингари бир хил ҳисобларда таслим этди - 6/4, 6/4. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида италиялик олдинда бормоқда - 4:1. 

Саксон тўрт дақиқа давом этган финал баҳсида Синнер 14, Фритц 8 та эйс зарбасини амалга оширган. Янник - Якуний ATP турнирида чемпион бўлган биринчи италиялик теннисчига айланди. У 2016 йилдан кейин ўз уйида чемпионликка эришган илк теннисчи ҳам бўлди. Унгача бу ишни Лондонда Энди Маррей бажарганди.

Янник Синнер кетма-кет 11 та учрашувда ғалаба қозонди. У охирги ўтказган 27 та учрашувидан 26 тасида зафар қучган. Финалдаги ғалаба у учун мавсумдаги 70-ғалаба бўлди. Бу энг яхши натижа ҳисобланади.  

Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Якуний ATP турниридаги муваффақиятли иштирокидан 4,9 миллион доллар ҳамда 1500 рейтинг очкоси ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг