UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

20 окт 15:27
Янгиликлар

Теннис

Йилнинг Якуний WTA турнирининг барча иштирокчилари маълум бўлди

Хитойда ўтказиладиган йилнинг Якуний WTA турнирининг сўнгги иштирокчиси ҳам аниқланди.

Швейцариялик Белинда Бенчич Якуний турнирдаги иштирокини нақд қилган саккизинчи теннисчига айланди. Бенчич бугун Москвада якунига етадиган "Кремль Кубоги"нинг финалига йўл олиш орқали сўнгги чиптани қўлга киритди. 

Белиндага қадар Эшли Барти (Австралия), Каролина Плишкова (Чехия), Симона Халеп (Руминия), Бьянка Андрееску (Канада), Наоми Осака (Япония), Петра Квитова (Чехия) ва Элина Свитолина (Украина) ҳам Якуний турнир иштирокчисига айланишган эди.

Маълумот учун, йилнинг Якуний WTA турнири 27 октябрдан 3 ноябрга қадар Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида бўлиб ўтади. Элина Свитолина мусобақанинг амалдаги ғолибаси ҳисобланади. Украиналик теннис маликаси ўтган йилги финалда америкалик Слоан Стивенсни 3:6, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг