UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

28 дек 08:24
Янгиликлар

Шахмат

Ёқуббоев жаҳон чемпионатида яна бир гроссмейстерни мағлуб этди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда уч нафар истеъдодли ёш шахматчиларимиз ҳам иштирок этишяпти. Умумий мукофот жамғармаси 1 150 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида кеча бир нечта тур учрашувлари ўтказилди. 

Ҳамюртларимиздан халқаро мастер Нодирбек Ёқуббоев ҳозирча сўнггиси бўлиб турган 10-партияда грузиялик халқаро гроссмейстер Леван Панцулаяни мағлубиятга учратди. 

Амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенни шов-шувли тарзда мағлубиятга учрата олган халқаро мастер Шамсиддин Воҳидов 10-турда қора доналарда россиялик халқаро гроссмейстер Алексей Саранага имконияни бой берди. 

Ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов россиялик яна бир халқаро гроссмейстер Константин Сакаевга ютқазиб қўйди. Бугун 11-партияда Ёқуббоев қора доналарда грузиялик гроссмейстер Иван Иван Чепаринов, Шамсиддинов украиналик гроссмейстер Элдар Гасанов, Абдусатторов эса россиялик гроссмейстер Павел Трегубовга қарши дона суради. 

Ўнинчи партиядан сўнг ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижага Нодирбек Ёқуббоев эга бўлиб турибди. У 6,5 очко билан 18-34 ўринларни эгаллаб турибди. Яъни 18-поғонадаги шахматчида ҳам 6,5 очко бор. Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов 5 очкодан жамғаришган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг