UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

24 фев 19:03
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум курашчиларимизнинг Минск йиғини якунланди, навбат Киев турнирига!

Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилган икки ҳафталик халқаро ўқув-машғулот йиғинини ниҳоясига етди.

Равшан Рўзиқулов шогирдлари икки ҳафта давомида машҳур "Стайки" спорт мажмуасида Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон каби давлат терма жамоалари билан бирга машғулот ўтказишди. Кунига икки маҳалдан ташкил этилган машғулотларда 12 нафар «классик» курашчиларимиз иштирок этди. 

Минск йиғини 25 февраль - 1 март кунлари Киев шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Эртага терма жамоамиз делегацияси Минск шаҳридан тўғри Киевга йўл олади. 

Маълумот учун, ҳозирда уч нафар юнон-рум курашчимиз - Элмурат Тасмурадов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов Токио Олимпиадаси лицензиясига эга. Қолган курашчиларимиз Қозоғистон ва Болгарияда ўтказиладиган лицензион турнирларда ушбу имкониятни қўлга киритиш учун гиламга чиқишади.

Терма жамоа таркиби:

55 кг: Жасурбек Ортиқбоев

60 кг: Исломжон Баҳромов, Муҳаммадқодир Юсупов

63 кг: Элмурат Тасмуратов

67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев, Мирзобек Раҳматов

72 кг: Арам Варданян

77 кг: Жалгасбай Бердимуратов, Билан Наглиев

87 кг: Рустам Ассакалов

97 кг: Жаҳонгир Турдиев

130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг