12 мая 16:02
Новости
Бокс/ММА
Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам финалда! У мўғулистонлик Мишеелт Баттумур устидан зафар қучди!
Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
Яна бир ҳамюртимиз мазкур босқичдаги жангини ўтказди. -67 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев мўғулистонлик Мишеелт Баттумурга қарши рингга кўтарилди. Мазкур жанг тўлиқ 3 раунд давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 ҳисобида Асадхўжа Мўйдинхўжаев ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Асадхўжа бу вазнда олтинчи, Баттумур эса еттинчи рақамли боксчи сифатида тасниф этилган эди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии