24 фев 16:35
Новости
Бокс/ММА
Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам "Странжа"ни ўтказиб юборади
Бугундан Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий "Странжа" халқаро турнири бошланмоқда.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам иштирок этиши эълон қилинган эди. Бироқ Мўйдинхўжаев турнир олдидан жароҳат олгани боис Болгариядаги мусобақани ўтказиб юборадиган бўлди.
Аввалроқ, яна бир боксчимиз — Абдумалик Халоков 27 февраль куни проф боксда навбатдаги жангини ўтказиши туфайли "Странжа"да иштирок эта олмаслиги маълум бўлган эди.
Ссылка :
Источник : Olympic.uz
Комментарии