01 мая 09:58
Новости
Бокс/ММА

Жаррел Миллер Фабио Уордлига қарши чемпионлик жангидан воз кечди
Супероғир вазнли америкалик проф боксчи Жаррел Миллер (26-1-2, 22 КО) ҳамда британиялик Фабио Уордли (18-0-1, 17 КО) ўртасидаги титул баҳси ўтказилмайди, деб хабар бермоқда TWTD нашри.
Манбага кўра, Миллер 7 июнь куни Фабионинг она шаҳри бўлган Ипсвичдаги Портман Роудда бўлиб ўтадиган Уордлига қарши WBA Interim чемпионлик жангида иштирок этмасликка қарор қилган.
Кўплаб манбаларга кўра, 36 ёшли Жаррелнинг нима сабабдан бундай қарорга келгани номаълум. Фрэнк Уоррен бошчилигидаги Queensberry Promotions компанияси ҳозирда Уордли учун фаол равишда янги рақиб изламоқда.
Ссылка :
Источник : TWTD
Комментарии