11 мая 07:23
Новости
Велоспорт
Пойтахтимиз велоспорт бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилмоқда
Тошкент шаҳри ва вилояти йўлларида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича халқаро мусобақа старт олди.
14 майга қадар давом этадиган “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” кўп кунлик турнирида Ўзбекистон, Греция, Озарбайжон, Филиппин, Қозоғистон, Таиланд, Қувайт каби давлатлардан 120 нафар спортчи иштирок этяпти.
Яна бир аҳамиятли томони, мусобақа Халқаро велоспортчилар иттифоқининг тақвимидан ўрин олган бўлиб, атлетлар у орқали Париж-2024 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини жамғаришлари мумкин.

Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии