10 ноя 11:17
Новости
Бокс/ММА
Рамазон Темиров UFC'даги кейинги жанги қачон бўлишини маълум қилди (ФОТО)
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темиров навбатдаги жанги ҳақида маълумот берди.
Унинг Instagram саҳифаси орқали хабар беришича, Темиров 2026 йилда октагонга қайтади.
Аввалроқ, Combat Sports Anti-Doping (CSAD) ташкилоти Рамазоннинг 2026 йил июль ойига қадар жанглардан четлатилгани ҳақида хабар берганди.
Маълумот ўрнида, қашқадарёлик спортчи UFC'да ҳозиргача 2 та жанг ўтказиб, ҳар иккисида ғалаба қозонган.

Ссылка :
Источник : instagram.com/ramazan_temurov
Комментарии