UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

02 окт 08:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! UFC Рамазон Темировни допинг учун қанча муддатга четлатгани маълум бўлди

Combat Sports Anti-Doping (CSAD) ташкилоти ҳамюртимиз Рамазон Темировнинг дисквалификация муддатини расман эълон қилди.

Аралаш яккакураш устамиз UFC Антидопинг сиёсати қоидаларини бузгани учун бир йилга четлатиш олди. Бу ҳақда промоушеннинг расмий сайтида хабар берилди.

Темировда тақиқланган триметазидин (TMZ) — препарати аниқланган эди. Ушбу модда юрак етишмовчилиги ва бошқа юрак касалликларида қўлланиладиган, тақиқланган UFC ADP рўйхатидаги гормонал ва метаболик модуляторлар синфига киради. TMZ UFC ADP қоидаларига мувофиқ ҳар қандай вақтда тақиқланган. Тақиқланган модда мавжуд бўлган намуна Темировдан 2025 йил 12 июнь куни Таиланднинг Пхукет шаҳридаги мусобақадан ташқари даврда, кейин эса 2025 йил 4 июлда айнан Пхукетда қайта олинган. Темиров 12 июндан 4 июль куни топширган тести ижобий чиққани ҳақида хабардор қилинмагани сабабли, иккала ҳолат ҳам UFC ADP қоидалари бўйича битта қоидабузарлик сифатида кўрилади. 

CSAD бу мавзуда Темиров билан атрофлича суҳбатлашди ва TMZдан фойдаланиш фактини очиқчасига тан олди. Шу билан бирга, у қўллашдан олдин препаратнинг ҳолатини текширмаган ва уни тайинлаган шифокорга тестдан ўтган спортчи эканлигини айтмаган. Бироқ, Темиров дори унга тиббий кўрсатмалар бўйича буюрилганини ва чекланган вақт давомида қўлланилганини исботини тақлим этди, бу эса спорт натижаларини яхшилаш учун мумкин бўлган таъсирни минималлаштирди.

Маълумот учун, Рамазон Темиров UFC’да иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ғалаба қозонган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг