14 окт 08:25
Новости
Бокс/ММА
Сабриэль Матиас - Шоҳжаҳон Эргашев чемпионлик жанги учун янги сана маълум қилинди + ФОТО
Халқаро бокс федерацияси (IBF) буйруғига кўра пуэрто-риколик Сабриэль Матиас ўз чемпионлик камарини ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашевдан ҳимоя қилиши керак.
Аввалроқ ушбу жангга эгалик ҳуқуқини TGB Promotions компанияси сотиб олгани ва тўқнашув 4 ноябрь куни ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди. Промоушен томонларга умумий 510 минг АҚШ доллари ажратгани, жанг қандай натижа билан якунланишидан қатъий назар, чемпион Матиас 357 000, Эргашев эса 153 000 АҚШ доллари миқдоридаги гонорарга эга бўлиши айтилган эди.
ESPN каналининг таниқли журналисти Майк Коппинжернинг хабар беришича, Сабриэль Матиас - Шоҳжаҳон Эргашев жанги 25 ноябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Матиас ярим ўрта вазн тоифасида ўзига тегишли IBF камарини ҳамюртимиздан ҳимоя қилади. Ушбу жанг Дэвид Бенавидес - Деметриус Андраде жангининг андеркардида ўтказилади.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии