27 мар 12:00
Новости
Бокс/ММА
Санжар Зокиров иштирок этадиган ONE Fight Night 30 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди (ФОТО)
Аввал маълум қилганимиздек, 5 апрель куни Таиланднинг Бангкок шаҳридаги Lumpinee Stadim'да муай-тай, кикбокс, ММА ва грэпплинг жангларини ўз ичига олган ONE Fight Night 30 турнири ташкил этилади.
Мусобақа ташкилотчилари жангларнинг тўлиқ кардини эълон қилди.
Турнир доирасида ўзбекистонлик 21 ёшли аралаш яккакураш устаси Санжар Зокиров ҳам чиқиш қилади.
"Торнадо"га ўша куни Жанубий Африка Республикаси вакили Боканг Масуньяне рақиб бўлади. Зокиров минимал вазн тоифасида ONE FC рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Масуньяне учинчи поғонада қайд этилган.
Санжар фаолияти давомида ҳозирга қадар 12 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Боканг ҳисобида эса 10 та ғалаба ва 2 мағлубият бор. Африкалик спортчи икки мағлубиятини ONE FC рейтингида иккинчи ўриндаги Жарред Брукс ва учинчи поғонадаги Мансур Малачиевдан қабул қилиб олганди.
ONE Fight Night 30 турнирининг тўлиқ карди:

Ссылка :
Источник : instagram.com/onechampionship
Комментарии