09 янв 08:32
Новости
"Tashkent Select" Қозоғистон ёшлар чемпионатидаги олтинчи ғалабасини қўлга киритди
7-8 январь кунлари Тошкентнинг "Tashkent Select" хоккей клуби Қозоғистон ёшлар чемпионати доирасидаги навбатдаги ўйинларини ўтказди.
Жамоага бу сафар "Кулагер" ёшлари рақиб бўлди.
7 январь куни ташкил этилган илк ўйинда қозоғистонликлар 6:4 ҳисобида зафар қучишганди. Ўша баҳсда вакилларимиздан Тимур Тиллахўжаев, Богдан Гайниахметов, Эрик Гайниахметов ва Илсур Умеров шайбаларга муаллифлик қилишди.
Кечаги ўйин эса буллитлар сериясига қадар бориб, якунда 5:4 ҳисобида "Tashkent Select"нинг ғалабаси билан якунланди. Бу сафар Егор Ковальчук (дубль), Артём Грязнов, Богдан Гайниахметов ҳамда Эрик Гайниахметов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шундай қилиб, "Tashkent Select" 34 та ўйин якунига кўра, 12 очкога эга бўлган ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа кейинги ўйинларини 11-12 январь кунлари ўз уйида "Горняк" ёшларига қарши ўтказади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии