15 апр 13:08
Новости
Гимнастика
Тахмина Икромова Жаҳон кубоги босқичида шоҳсупага кўтарилди
Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичининг навбатдаги босқичи якунланди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз Тахмина Икромова тўп билан машқ дастурида 34.050 балл билан иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, у булавадаги машқда 30.750 балл билан бешинчи, халқадаги дастурда эса 33.300 балл билан олтинчи натижани қайд этди.

Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии