UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19Гвардиоланинг илтимоси билан "Манчестер Сити"ни 6 футболчини тарк этади 0 10:58Қишки Олимпия ўйинлари-2026 медаллари тақдим этилди + ФОТО 0 10:37PFL World Tournament 9 турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:16Свёнтек WTA тарихида мукофот пули қўлга киритиш бўйича кучли учликка кирди 0 09:55"Пахтакор" легионер футболчи билан келишувга эришди 0 09:34"Дюбуа ёш, Усик эса қари. Бу Александр учун хавфли жанг" - мураббий 0 09:13Александр Усик: "Дюбуа мендан қўрқади. Мен ҳам қўрқаман, лекин..." 0 08:52Бугун Абдусатторов ва Синдаров нуфузли турнирдаги иштирокини бошлайди 0 08:31"Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди 0 19:04Синнер 12 000 рейтинг очкоси жамғарган бешинчи теннисчи бўлди 0 18:43Эксперт — Махачев бир ҳолатдагина Топурия билан жанг қилади 0 18:22Шакил О'Нил Майк Тайсон билан учрашди + ФОТО 0 18:01Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди 0 17:40Жангига 5 кун қолган 46 ёшли Мэнни Пакьяо айни пайтдаги актуал формасини кўрсатди + ФОТО 0 17:19Жанги бекор қилинган Мовсар Евлоев UFC рейтингида 1-ўринга кўтарилиб олди 0

03 июл 12:25
Янгиликлар

Шахмат

Superunited Rapid & Blitz Croatia. Абдусатторов рапид бўйича учта партияда дона сурди

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Grand Chess Tour" туркуми мусобақаларининг ҳисоб бўйича учинчи турнири старт олди.

Мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа рапид ва блиц йўналишларида ўтказилади. Унда Магнус Карлсен, Гукеш Доммараджу, Фабиано Каруана сингари шахмат юлдузлари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам совринли ўринлар учун дона сурмоқда.    

Мусобақа айланма форматда ўтказиляпти. Рапид баҳслари 9, блиц учашувлари эса 18 партиядан иборат бўлади. Кеча мусобақанинг илк куни рапид баҳслари доирасида 3 та тур партиялари ўтказилди. Нодирбек Абдусатторов 1-турда қора доналарда нидерландиялик Аниш Гирига имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи турда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа, учинчи турда эса мезбонлар вакили Иван Сарич билан дурангга имзо чекди. 

Турнирда ғалабага 2, дурангга 1 очко берилади. Гроссмейстеримиз 6 имкониятдан 2 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-ўринни эгаллаб турибди. Тўрт очкога эга Магнус Карлсен қўшимча коэфицентларга кўра пешқадамлик қилмоқда.   

Мусобақа иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Магнус Карлсен (Норвегия), Фабиано Каруана, Уэсли Со (иккиси ҳам АҚШ), Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанандҳа (иккиси ҳам Ҳиндистон), Аниш Гири (Нидерландия), Ян-Криштоф Дуда (Польша), Алиреза Фирузджа (Франция), Иван Сарич (Хорватия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг