UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

07 июл 12:56
Янгиликлар

Шахмат

Superunited Rapid & Blitz Croatia. Магнус 40 000, Нодирбек ва қолганлар қанча $ ишлаб олишди?

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Superunited Rapid & Blitz Croatia турнири бўлиб ўтди.

Бундан аввалги хабарда мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан таништирган эдик. Чемпион Магнус Карлсен муваффақиятли иштирокидан 40 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олди. Иккинчи ўринни эгаллаган америкалик Уэсли Со 30 000, учинчи ўрин соҳиби Гукеш Доммараджу 25 000 долларга эга бўлди. Олтинчи поғонадан жой олган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов эса 5 GCT очкоси ҳамда 11 000 доллар мукофот пулини қўлга киритди. Энг охирги ўринни эгаллаган сербиялик Иван Сарич ҳамёнини 7 000 долларга бойитиб олди. 

Таққослаш учун, гроссмейстеримиз май ойида ўтказилган Grand Chess Tour 2025 таснифига кирувчи — Superbet Chess Classic Romania турнирида 5-ўринни эгаллаганди. Ўшанда Нодирбек 10 кунлик меҳнатидан 6 GCT очкоси ҳамда 26 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олган эди. 

Нуфузли "Grand Chess Tour" туркумига кирувчи мусобақаларнинг учта босқичи якунлари бўйича ҳар уччала турнирда қатнашган Рамешбабу Праггнанандҳа 110,666 доллар мукофот пули билан биринчи ўринни эгаллаган. Алиреза Фирузджа 100,166 доллар билан бу рўйхатда иккинчи, Максим Вашье-Лаграв эса 97,666 доллар билан учинчи поғонадан жой олган. Иккита босқичда қатнашган Абдусатторов эса 37 000 доллар ишлаб топган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг