UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39Моуринью "Интер" ҳимоячисини "Реал"га ўтишга кўндирди 0 16:16Бекзод Абдураҳмонов Чимаев билан бир оқшомда жанг қилади 0 15:39Тайсон Фьюри кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 15:12Александр Усик 100 миллион доллар гонорар олдими? Боксчининг ўзи жавоб берди 0 14:40"Реал" Гвардиола кетганидан кейин "Сити" юлдузининг трансферини кўриб чиқишни режалаштирмоқда — The Sun 0 14:16Сауль Альварес Кроуфорд билан реваншни истамоқда 0 13:44Оқ уй ҳудудида UFC турнири учун қурилиш ишлари бошланди 0 13:20Александр Усик кимларни кейинги рақиб сифатида кўраётганини айтди 0 12:54Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca 0 12:30Ҳаваскор бокс ҳакамлигида сунъий интеллект жорий қилиниши мумкин 0 12:07Осиё чемпионати: Курашчи қизларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди 0 11:45Шаҳрам Ғиёсов The Ring рейтингини тарк этди 0 11:20Мессининг жароҳат жиддийми? "Интер Майами" футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 10:58Амирхон Алихўжаев ҳам Mangu 3'да жанг қилади. Рақиб эълон қилинди 0 10:36Анвар Анваров "Бриллиант Лига"нинг иккинчи босқичида қандай натижа кўрсатди? 0

09 июл 14:44
Янгиликлар

Шахмат

Самарқанд FIDE Grand Swiss 2025 иштирокчилари тасдиқланди

Юртимиз шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси салкам 1 миллион АҚШ доллари бўлган нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.

Аниқроғи, 3-16 сентябрь кунлари қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида халқаро супертурнир — FIDE Grand Swiss мусобақаси бўлиб ўтади. Ўн бир турдан иборат турнир швейцарча тизимда — Open (Эркаклар) va Women’s (Ayollar) гуруҳларида ўтказилади. Унда дунёнинг жами 172 нафар кўзга кўринган шахматчилари иштирок этади. 

Ааҳамиятга молик жиҳати шундаки, ҳар икки гуруҳ баҳсларида биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари 2026 йилги "Номзодлар турнири"га йўлланмани қўлга киритади. Open турнирининг мукофот жамғармаси — 625 000, Women’s мусобақасиники эса — 230 000 АҚШ долларидан иборат.

Open турнирида амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу, шунингдек, Аржун Эргаиси, Рамешбабу Праггнанандҳа (барчаси Ҳиндистон), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Алиреза Фирузджа (Франция), Ян Непомняший (Россмя), Аниш Гири (Нидерландия), Шахрияр Мамадьяров (Озарбайжон), Левон Аронян (АҚШ) сингари жаҳон шахмати юлдузлари дона суради. 

Open турнирида Нодирбек Абдусатторовдан ташқари ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ҳам қатнашади. Гулруҳбегим Тоҳиржонова Women’s гуруҳида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг