UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди 0 12:35Холмирзаевда муддатидан олдин, Ортиқов эса марказий жангда ғалаба қозонди. One Friday Fights 107 турнири ҳар икки муай-тайчимиз учун омадли кечди 0 12:14Даниил Медведевнинг Рим "Мастерс"даги юриши бошланди 0 11:53UFC 315 жангчиларига ноёб техникадан фойдаланиш тақиқланди 0 11:32Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси! 0 11:11Боксчиларимиз World Boxing кубоги учун жўнаб кетишди, таркибда Олимпиада чемпиони бор! 0 10:50Superbet Chess Classic Romania. Нодирбек Абдусатторов 3-турда яна бир ҳинд билан ҳисоб-китоб қилди 0 10:29Рим "Мастерс". Карлос Алькараз учинчи даврага чиқди 0 10:08"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади 0 09:47Qazaqstan Barysy Grand Slam. Бугун ўрта вазнли дзюдочиларимиздан медаллар кутамиз 0 09:26Жаҳон чемпионати бошланяпти, бугун 4 нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз 0 09:05Ислам Махачев UFC камарини топширадими? 0 08:44А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди 0 08:23Ислам Дулатовга UFC'даги дебют жангида ким рақиблик қилиши маълум 0 08:02Фигурали учиш бўйича 2025/26 йилги мавсумнинг "Челленжер серия"сидан ўрин олган мусобақалар тақвими маълум 0

28 фев 18:48
Янгиликлар

Тадбирлар

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Бадминтон бўйича вилоят босқичи якунланди

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги мазкур мусобақалар мамлактимиз бўйлаб юқори савияда ва катта қизиқиш билан ўтказилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 – сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги мусобақаларига старт берилган эди.

Ушбу жараёнларга Тошкент вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида бадминтон бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Миллий олимпия қўмитаси Тошкент вилояти бўлими, Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Чирчиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ўтказилган мазкур мусобақада вилоят ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган Ангрен шаҳри, Бекобод, Зангиота ва Қибрай туманларининг ҳаваскор спортчилари иштирок этишди.

Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, қўйдаги иштирокчлар кучли учликдан жой олишди.

Яккалик баҳслари (ўғил болалар)

1.Руслан Шоаҳмедов (Ангрен ш.)

2.Азизбек Каримбердиев (Бекобод т.)

3. Асадбек Эркабоев (Бекобод т.)

3.Акбар Шарофиддинов (Зангиота т.)

Яккалик баҳслари (қизлар)

1.Англена Белоева (Ангрен ш.)

2.Марина Грецименко (Зангиота т.)

3.Нафиса Тожиқулова (Бекобод т.)

3.Анастасия Чепилова (Ангрен ш.)

Аралаш жуфтлик баҳслари

1. Ангрен ш.

2. Бекобод т.

3. Зангиота т.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Сухроб СУЛТОНОВ, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори: 

- Аҳоли, айниқса, ёшларни оммавий спорт турларига жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида Чирчиқ шаҳрида ҳам қатор тадбирлар, спорт мусобақалари йўлга қўйилган. Бадминтон мусобақаси ҳам жисмоний тарбия ва спортни оммавийлигини таъминлашга, бадминтон бўйича иқтидорларни саралашга хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг