UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0

06 апр 18:32
Янгиликлар

Тадбирлар

Чирчиқ ОПСТТМда спорт мажмуаларининг очилиш маросими ҳамда Наврўз тантаналари ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ

Чирчиқ Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида янги бунёд этилган сузиш ҳавзаси, бокс, оғир атлетика ва камондан отиш залларининг очилиш маросими ҳамда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантаналар ўтказилди.

Республикада етакчи спорт-таълим масканларидан саналган мазкур марказда 595 нафар ўқувчи 27 спорт тури бўйича таҳсил олмоқда. Ҳозирда марказ спортчи-ўқувчиларининг 230 нафари турли спорт турларидан мамлакат терма жамоалари аъзолари ҳисобланишади.

Уч нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 220 нафар спорт устаси ва номзодлар тайёрлангани марказда спорт ишлари тўғри йўлга қўйилганидан далолат. Янаям эътирофга сазовор томони, 1978 йилдан буён ушбу масканда спорт маҳоратини оширган 64 нафар битурувчи олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган. 

Бу каби кўрсаткичларни янада ошириш мақсадида қурилган сузиш ҳавзаси (25/50 метр), бир бирига туташ бокс ва оғир атлетика зали (2 та 18/36 ўлчамда) ҳамда камондан отиш зали (15/30 метр) кенг, ёруғ ва шинам, бир сўз билан айтганда ҳавасингиз ортадиган даражада. Демак, ёшларимиз бу каби яратилган шароитлардан оқилона фойдаланиб, машғулотларга зўр беришади. 

Тадбирда доирасида Наврўз руҳи акс эттирилган бадиий чиқишлар, арқон тортиш, тош кўтариш, кураш, шахмат-шашка, стол тенниси, қиличбозлик сингари ўзига хос беллашувлар ёшларга завқ-шавқ бағишлади.

Шунингдек, сумалак, ҳалим, ош, кўк сомса, кўк чучвара каби миллий таомларнинг тайёрланишида, байрамона безатилган "Наврўз дастурхони" танловларида спортчи-ўқувчиларнинг бевосита иштироки улар қалбида миллий анъаналаримизга бўлган садоқат руҳини ўйғотган бўлса ажаб эмас.

Тадбирда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, "Ўзбекистон қаҳрамони" Тўлқин Ибрагимов, Тошкент вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, ЎзДЖТСУ ректори Рашид Маткаримов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Чирчиқ ОПСТТМ директори Равшан Гафуров, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг